ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. 2026 йил 25 февраль куни анъанавий Тошкент политехника музейи "Robot – 2026" кўргазмаси муваффақиятли ўтказилди.
Тошкентда XI робототехника кўргазмаси бўлиб ўтди
© Sputnik / Бахром Хатамов
Тошкентда XI робототехника кўргазмаси бўлиб ўтди
© Sputnik / Бахром Хатамов
1737 йилда Жак де Вокансон томонидан яратилган илк ишлайдиган одамсимон робот инсоният тарихида муҳим воқеа сифатида қайд этилган. Инсон ўлчамидаги ушбу андроид найда куй чалиш қобилиятига эга бўлиб, унинг репертуарида 12 та мусиқий асар мавжуд бўлган. Ихтирочи 1709 йил 24 февралда туғилган бўлиб, айнан шу сана Тошкент политехника музейида роботлар кўргазмасини ўтказиш анъанасининг бошланғич нуқтасига айланган.
Тошкентда XI робототехника кўргазмаси бўлиб ўтди
© Sputnik / Бахром Хатамов
Тошкентда XI робототехника кўргазмаси бўлиб ўтди
© Sputnik / Бахром Хатамов
"Robot – 2026" кўргазмаси ёш ихтирочилар ва бўлажак муҳандислар учун ўз ишланмаларини кенг жамоатчиликка тақдим этиш имкониятини яратди ва робототехника соҳасига бўлган қизиқишни янада оширди.
Тошкентда XI робототехника кўргазмаси бўлиб ўтди
© Sputnik / Бахром Хатамов
Бу йил ўн биринчи маротаба ташкил этилган кўргазма шаҳар аҳолиси, меҳмонлар ва айниқса робототехникага қизиқувчи ёшлар орасида катта қизиқиш уйғотди. Тадбирда Турин политехника университети Тошкент филиали, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳамда "Kелажак" республика марказининг туман ва вилоят бўлимлари вакиллари иштирок этишди.
Тошкентда XI робототехника кўргазмаси бўлиб ўтди
© Sputnik / Бахром Хатамов
Тошкентда XI робототехника кўргазмаси бўлиб ўтди
© Sputnik / Бахром Хатамов
Кўргазма доирасида университет талабалари томонидан яратилган турли роботлар – хизмат кўрсатувчи моделлар, интеллектуал бошқарув тизимлари ва таълимий роботлар намойиш этилди. Ташриф буюрувчилар ҳар бир ишланма билан яқиндан танишиш, муаллифлар билан мулоқот қилиш имконига эга бўлишди.
Тошкентда XI робототехника кўргазмаси бўлиб ўтди
© Sputnik / Бахром Хатамов
Тошкентда XI робототехника кўргазмаси бўлиб ўтди
© Sputnik / Бахром Хатамов
Тошкент политехника музейи томонидан ўтказилган мазкур тадбир ёш авлодни техника ва илмий-тафаккур ютуқларига жалб этишда алоҳида аҳамият касб этади. Бугунги кунда робототехника ва кибернетика соҳаларининг жадал ривожланиши замонавий жамият тараққиётининг ажралмас қисмига айланган.
Тошкентда XI робототехника кўргазмаси бўлиб ўтди
© Sputnik / Бахром Хатамов
Тошкентда XI робототехника кўргазмаси бўлиб ўтди
© Sputnik / Бахром Хатамов
"Robot – 2026" кўргазмаси эса ёш ихтирочилар учун ўз иқтидорини намоён этиш ва келажакдаги ривожланишлари учун мустаҳкам замин яратди.