Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Қуруқ тасвир ва шов-шувли шиорлар — Захарова ЕИнинг Киевга ташрифини натижасиз деб атади

Москвадаги брифингда ЕИ делегациясининг 24 февралдаги ташрифи Украина учун амалий натижалар бермагани айтилди. Зеленский аъзо бўлиш муддати бўйича аниқ жавоб олмагани таъкидланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Европа Иттифоқи ва иттифоққа аъзо мамлакатлар раҳбарларининг 24 февраль куни Киевга қилган ташрифи Украинага қуруқ тасвир ва такрор-такрор янграётган шиорлардан бошқа ҳеч нарса бермади. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.

“Жорий йилнинг 24 февралида Киевга навбатдаги русофобик десант ташриф буюрди. Унга Европа Иттифоқи Кенгаши раиси Антониу Кошта, Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен, шунингдек, Шимолий Европа, Болтиқбўйи давлатлари ва Хорватия раҳбарияти вакиллари кирди. Уларнинг ташрифи Украина олиб бораётган, ўзлари таъбири билан айтганда, "адолатли кураш"га содиқликни намойиш этиш сифатида тақдим этилди”, — деди Захарова брифингда.

Унинг сўзларига кўра, бу ташриф Брюссел томонидан Россияга қарши 20-пакет санкциялар қабул қилиниши ва “ҳарбий кредит” деб аталган механизмни ишга тушириш каби аниқ қадамлар билан мустаҳкамланиши режалаштирилган эди.

“Аммо натижада қуруқ тасвир ва баландпарвоз шиорлардан бошқа ҳеч нарса кузатилмади. Ҳеч ким аниқ жавоб эшитмади. Зеленский ҳам Украинанинг Европа Иттифоқига қачон аъзо бўлиши ҳақида равшан позицияни эшитмади”, — дея таъкидлади Россия ТИВ расмий вакили.

Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Мюнхен музокаралари муваффақиятсиз якунланди: Зеленский 90 млрд евролик ёрдамни ололмади