https://sputniknews.uz/20260215/munich-muzokaralar-muvaffaqiyatsiz-zelenskyy-55715994.html
Мюнхен музокаралари муваффақиятсиз якунланди: Зеленский 90 млрд евролик ёрдамни ололмади
Мюнхен музокаралари муваффақиятсиз якунланди: Зеленский 90 млрд евролик ёрдамни ололмади
Sputnik Ўзбекистон
Мюнхен хавфсизлик конференциясида Владимир Зеленский ва ЕИ тифоқи етакчилари ўртасидаги музокаралар муваффақиятсиз якунланди. Spiegel нашри музлатилган Россия активларидан 90 млрд евро масаласи ҳал бўлмаганини ёзди.
2026-02-15T13:18+0500
2026-02-15T13:18+0500
2026-02-15T13:18+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
дунёда
владимир зеленский
украина
германия
европа иттифоқи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/0f/55715814_0:0:769:432_1920x0_80_0_0_d958c4804184e31c3a8c1b03993835c7.png
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Германияда Европа Иттифоқи етакчиларининг Владимир Зеленский билан Украинани молиялаштириш бўйича музокаралари муваффақиятсизликка учради. Бу ҳақда Spiegel нашри хабар берган, деб ёзади РИА Новости.Немис журнали маълумотларига кўра, бу Украина Қуролли кучлари учун ўқ-дорилар тугаётган ўта заиф нуқтада содир бўлган.Фронтдаги муаммолар туфайли Зеленский Давосда танқид қилган европалик ҳамкорларига нисбатан риторикани ўзгартиришга мажбур бўлгани таъкидланади. Унинг танқиди Киевга ёрдам масаласида ҳеч нарсани ҳал қилмаётган Жо Байден маъмуриятига қаратилган.Украина сўнгги бир неча йил ичида рекорд даражадаги тақчилликка эга бюджет қабул қилди. Бу йилги камомад 1,9 триллион гривна (45 миллиард доллар)ни ташкил этмоқда. Киев ушбу камомадни Ғарб ёрдами ҳисобидан қоплашга умид қилмоқда.Олий рада депутати Дмитрий Разумковнинг таъкидлашича, пул, жумладан, ҳарбийлар маоши ва қурол-яроғ учун маблағ февраль ойидаёқ етмай қолиши мумкин.Мюнхендаги конференция доирасида Зеленский иштирок этган панель муҳокамасига қизиқиш паст бўлгани ҳам хабар қилинди. Олий Рада депутати Алексей Гончаренко* ўз ижтимоий саҳифасида залда кўплаб бўш ўринлар бўлганини ёзган.Унинг сўзларига кўра, америкалик амалдорлар Зеленскийнинг нутқини ўтказиб юборган.Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференцияси 13–15 февраль кунлари бўлиб ўтмоқда.* Россияда террорчи ва экстремистлар рўйхатига киритилган жисмоний шахс
https://sputniknews.uz/20260121/zelenskiy-raketa-sarf-garb-qurol-qiyinchilik-55114176.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/0f/55715814_81:0:657:432_1920x0_80_0_0_800b189215891b03373036d09ca573de.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
владимир зеленский, мюнхен хавфсизлик конференцияси, spiegel, европа иттифоқи, украина молиялаштирилиши, музлатилган россия активлари, 90 млрд евро, жо байден маъмурияти, давос форуми, украина бюджети, 1,9 триллион гривна, дмитрий разумков, алексей гончаренко
владимир зеленский, мюнхен хавфсизлик конференцияси, spiegel, европа иттифоқи, украина молиялаштирилиши, музлатилган россия активлари, 90 млрд евро, жо байден маъмурияти, давос форуми, украина бюджети, 1,9 триллион гривна, дмитрий разумков, алексей гончаренко
Мюнхен музокаралари муваффақиятсиз якунланди: Зеленский 90 млрд евролик ёрдамни ололмади
Мюнхен хавфсизлик конференцияси доирасида Владимир Зеленский ва Европа Иттифоқи етакчилари ўртасида Украина молиялаштирилиши бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунланди.
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Германияда Европа Иттифоқи етакчиларининг Владимир Зеленский билан Украинани молиялаштириш бўйича музокаралари муваффақиятсизликка учради. Бу ҳақда Spiegel нашри
хабар берган, деб ёзади РИА Новости.
"Европаликлар молиялаштириш билан боғлиқ муаммоларга ечим топа олмади. Мюнхендаги конференция доирасида Украина тарафдорларининг президент Зеленский билан учрашувида Берлиннинг музлатилган Россия активларидан 90 миллиард евродан ортиқ маблағни АҚШдан қурол-яроғ сотиб олиш учун ишлатиш таклифи <...> муваффақиятсизликка учради", — дейилади материалда.
Немис журнали маълумотларига кўра, бу Украина Қуролли кучлари учун ўқ-дорилар тугаётган ўта заиф нуқтада содир бўлган.
"Бу мамлакат раҳбарига можаро пайтида эшитилиши мумкин бўлган энг ёмон нарсалардан бири: ҳаво кучлари қўмондони зенит қурилмалари бўш эканлигини айтганда", — дея Зеленскийнинг конференциядаги сўзларини келтиради нашр.
Фронтдаги муаммолар туфайли Зеленский Давосда танқид қилган европалик ҳамкорларига нисбатан риторикани ўзгартиришга мажбур бўлгани таъкидланади. Унинг танқиди Киевга ёрдам масаласида ҳеч нарсани ҳал қилмаётган Жо Байден маъмуриятига қаратилган.
Украина сўнгги бир неча йил ичида рекорд даражадаги тақчилликка эга бюджет қабул қилди. Бу йилги камомад 1,9 триллион гривна (45 миллиард доллар)ни ташкил этмоқда. Киев ушбу камомадни Ғарб ёрдами ҳисобидан қоплашга умид қилмоқда.
Олий рада депутати Дмитрий Разумковнинг таъкидлашича, пул, жумладан, ҳарбийлар маоши ва қурол-яроғ учун маблағ февраль ойидаёқ етмай қолиши мумкин.
Мюнхендаги конференция доирасида Зеленский иштирок этган панель муҳокамасига қизиқиш паст бўлгани ҳам хабар қилинди. Олий Рада депутати Алексей Гончаренко* ўз ижтимоий саҳифасида залда кўплаб бўш ўринлар бўлганини ёзган.
"Зеленский билан панель муҳокамаси охирида биринчи қаторлар шундай кўринишга эга бўлди. Жуда кўп одамлар шунчаки кетишди", — дея изоҳ берди сиёсатчи.
Унинг сўзларига кўра, америкалик амалдорлар Зеленскийнинг нутқини ўтказиб юборган.
"Бундай мунозаралар ва нутқларга одатда кўплаб одамлар ташриф буюради, айниқса бу Мюнхен конференцияси, бу ерда юқори мартабали меҳмонлар кўп. Аммо Зеленскийнинг омади келмади. <...> Сенаторлар ва конгрессменлар бу тадбирни эътиборсиз қолдирган кўринади", — деди Гончаренко*.
Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференцияси 13–15 февраль кунлари бўлиб ўтмоқда.
* Россияда террорчи ва экстремистлар рўйхатига киритилган жисмоний шахс