Матбуот маркази

"Sputnik"да Тошкентда автомобиллар учун экологик стикерлар тизими муҳокама қилинади

Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида Тошкентда автомобиллар учун экологик стикерлар тизимини жорий этиш ва унинг ҳайдовчиларга таъсири муҳокама қилинади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Тошкент шаҳрида автомобиллар учун экологик стикерлар тизимини жорий этишга бағишланган матбуот анжумани Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида бўлиб ўтади.
Тадбир 26 февраль куни соат 14:00 да бошланади.
Иштирокчилар:
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот котиби Зоир ЙЎЛДОШЕВ;
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Экспертиза маркази директори ўринбосари Вячеслав ШИ-СЯН;
"Эколог" ННТ директори Наргис ҚОСИМОВА.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи охирида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси автотранспорт чиқиндиларини камайтириш ва атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган “Экологик транспорт” тизимини босқичма-босқич жорий этиш тартибини тасдиқлаган эди.
Матбуот анжуманида янги тизим қандай ишлаши, у кимларга татбиқ этилиши ҳамда унинг ҳайдовчилар ва пойтахтдаги экологик вазиятга таъсири муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Иштирок этиш учун журналистлар таклиф этилади. Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун:
Телефон: +998 97 190 71 78
Telegram: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери: Алишер Акимбаев