ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати ташаббуси билан хориждаги ватандошлар учун кенг кўламли ифторлик тадбирлари ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Жорий йилда ташаббус 10 та мамлакат ва 50 тадан ортиқ шаҳарни қамраб олади. Тадбирлар хорижда меҳнат қилаётган, таълим олаётган ва доимий яшаб келаётган ўзбекистонликларни бирлаштиришга қаратилган.
Хусусан, Россиянинг 20 та ва АҚШнинг 10 та шаҳрида ифторликлар ўтказилиши режалаштирилган. Айрим шаҳарларда тадбирлар ватандошлар ҳомийлигида ҳам ташкил этилади.
Ифтары для узбекистанцев за рубежом пройдут в более чем 50 городах во время Рамадана
© Министерство иностранных дел
Ифторликлар Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари орқали Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.
Учрашувларда уламолар ва имом-хатиблар иштирокида ислом динининг инсонпарварлик моҳияти, миллий қадриятларга садоқат ва ватандошларни маънавий қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинади.
Тадбирларнинг асосий мақсади хориждаги фуқаролар, айниқса меҳнат мигрантлари ва талабаларни маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ватан билан боғлиқлигини мустаҳкамлашдан иборат.