ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. 25 февраль куни соат 12:00 да Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида “Кўп қутблилик даврида Россия сиёсати: Марказий Осиёнинг роли” мавзусида Остона–Москва–Тошкент видеокўприги бўлиб ўтади.
Жаҳон геосиёсий беқарорлиги шароитида Россия Осиё билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга тобора кўпроқ эътибор қаратмоқда. Гап нафақат Хитой ва Ҳиндистон, балки халқаро савдо йўналишларининг ҳозирги ва келажакдаги марказига айланаётган Марказий Осиё минтақаси ҳақида ҳам бормоқда.
Россия ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик сўнгги йилларда қандай ўзгарди? Россиянинг минтақа мамлакатлари билан ҳамкорлик истиқболлари қандай? Қандай глобал лойиҳалар биргаликда амалга оширилиши мумкин? Ушбу ва бошқа саволларга тадбир иштирокчилари жавоб беради.
Спикерлар:
Москва:
Екатерина Энтина — Миллий тадқиқот университети “Олий иқтисодиёт мактаби” (НИУ ВШЭ) Ўрта ер денгизи тадқиқотлари маркази директори;
Виктория Карслиева — Горчаков жамғармаси директори ўринбосари;
Дарья Сапринская — Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институти илмий ходими.
Остона:
Алибек Тажибаев — “Евроосиё мониторинги” таҳлилий тадқиқотлар маркази директори.
Тошкент:
Раъно Турсунова — Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети “Сиёсатшунослик” кафедраси профессори, тарих фанлари доктори.
Тадбир Sputnik Ўзбекистон сайти ҳамда ВКонтакте ижтимоий тармоғида жонли эфирда намойиш этилади.