Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

"Sputnik"да кўп қутблилик даврида Россия сиёсатида Марказий Осиё ўрни муҳокама қилинади

© SputnikПресс-центр Sputnik Узбекистан
Пресс-центр Sputnik Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2026
Oбуна бўлиш
Тадбирда Россия ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорликдаги ўзгаришлар, геосиёсий жараёнлар ва келажакдаги қўшма лойиҳалар масаласи кўриб чиқилади.
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. 25 февраль куни соат 12:00 да Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида “Кўп қутблилик даврида Россия сиёсати: Марказий Осиёнинг роли” мавзусида Остона–Москва–Тошкент видеокўприги бўлиб ўтади.
Жаҳон геосиёсий беқарорлиги шароитида Россия Осиё билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга тобора кўпроқ эътибор қаратмоқда. Гап нафақат Хитой ва Ҳиндистон, балки халқаро савдо йўналишларининг ҳозирги ва келажакдаги марказига айланаётган Марказий Осиё минтақаси ҳақида ҳам бормоқда.
Россия ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик сўнгги йилларда қандай ўзгарди? Россиянинг минтақа мамлакатлари билан ҳамкорлик истиқболлари қандай? Қандай глобал лойиҳалар биргаликда амалга оширилиши мумкин? Ушбу ва бошқа саволларга тадбир иштирокчилари жавоб беради.
Спикерлар:
Москва:
Екатерина Энтина — Миллий тадқиқот университети “Олий иқтисодиёт мактаби” (НИУ ВШЭ) Ўрта ер денгизи тадқиқотлари маркази директори;
Виктория Карслиева — Горчаков жамғармаси директори ўринбосари;
Дарья Сапринская — Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институти илмий ходими.
Остона:
Алибек Тажибаев — “Евроосиё мониторинги” таҳлилий тадқиқотлар маркази директори.
Тошкент:
Раъно Турсунова — Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети “Сиёсатшунослик” кафедраси профессори, тарих фанлари доктори.
Тадбир Sputnik Ўзбекистон сайти ҳамда ВКонтакте ижтимоий тармоғида жонли эфирда намойиш этилади.
Янгиликлар лентаси
0