“Энг яхши ҳайкалтарошлик асари” танлов кўргазмаси бўлиб ўтди - фото

Асарларда миллий истиқлол ғояларига ҳамоҳанглик, бадиий ғоянинг изчиллиги ҳамда замонавий ва бетакрор ечимлар яққол намоён бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Ўзбекистон бадиий академиясининг Икуо Хираяма халқаро маданият карвонсаройида “Энг яхши ҳайкалтарошлик асари” номли танлов кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур ижодий лойиҳа мамлакатда байрамларнинг ғоявий-маънавий мазмунини кучайтириш ва оммалаштиришга қаратилган ташаббус сифатида ташкил этилди.
“Энг яхши ҳайкалтарошлик асари” танлов кўргазмаси
“Энг яхши ҳайкалтарошлик асари” танлов кўргазмаси
“Энг яхши ҳайкалтарошлик асари” танлов кўргазмаси
Танлов Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 824-сон қарорига мувофиқ 2026 йил февраль ойида ўтказилди. Қарорга кўра, умумхалқ байрамларининг маданий, тарихий ва ғоявий жиҳатларини бадиий асарлар орқали ёритиш, миллий қадриятларни тарғиб этиш мақсад қилинган.
“Энг яхши ҳайкалтарошлик асари” танлов кўргазмаси
“Энг яхши ҳайкалтарошлик асари” танлов кўргазмаси
“Энг яхши ҳайкалтарошлик асари” танлов кўргазмаси
Кўргазмада ҳайкалтарошлик йўналишида ижод қилиб келаётган 14 нафар мутахассис ва ёш ҳайкалтарош иштирок этди. Улар томонидан 50 га яқин ижодий иш намойиш этилди. Асарларда миллий истиқлол ғояларига уйғунлик, бадиий фикрнинг изчиллиги ва замонавий ечимлар акс этган.
“Энг яхши ҳайкалтарошлик асари” танлов кўргазмаси

Мазкур танлов ҳайкалтарошлик санъатининг жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш, ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқаришга хизмат қилади.

“Энг яхши ҳайкалтарошлик асари” танлов кўргазмаси
Ижодий ишлар 2026 йил 15 февралга қадар Бадиий академия ташкилий қўмитаси томонидан қабул қилинди. Иштирокчилар асарларида халқ анъаналари, урф-одатлар ва тарихий қадриятларни бадиий ифода этишга алоҳида эътибор қаратдилар.Ҳакамлар ҳайъати таркибига Ўзбекистон Республикаси халқ рассомлари, Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзолари, Бадиий ижодкорлар уюшмаси вакиллари, таниқли санъат арбоблари ва мутахассислар киритилди. Баҳолаш жараёни шаффоф ва холис тарзда ўтказилди.
“Энг яхши ҳайкалтарошлик асари” танлов кўргазмаси
“Энг яхши ҳайкалтарошлик асари” танлов кўргазмаси
Ҳакамлар ҳайъати таркибига Ўзбекистон Республикаси халқ рассомлари, Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзолари, Бадиий ижодкорлар уюшмаси вакиллари, таниқли санъат ва маданият арбоблари, олим ва мутахассислар киритилди. Баҳолаш жараёни шаффоф ва холисона тарзда амалга оширилди.
“Энг яхши ҳайкалтарошлик асари” танлов кўргазмаси
Танлов якунларига кўра ғолиблар аниқланди:
• 1-ўрин — Жонибек Ҳотамов
• 2-ўрин — Ўлмас Ёқубов
• 3-ўрин — Артур РажаповҒолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Барча иштирокчиларга сертификатлар топширилди.Кўргазма жорий йилнинг 3 мартига қадар давом этади. Маданий тадбир ҳайкалтарошлик санъати ихлосмандлари ва кенг жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда.
“Энг яхши ҳайкалтарошлик асари” танлов кўргазмаси
Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Барча иштирокчиларга сертификатлар топширилди.
“Энг яхши ҳайкалтарошлик асари” танлов кўргазмаси
“Энг яхши ҳайкалтарошлик асари” танлов кўргазмаси
“Энг яхши ҳайкалтарошлик асари” танлов кўргазмаси
Кўргазма жорий йилнинг 3 мартига қадар давом этади. Мазкур маданий тадбир нафақат ҳайкалтарошлик санъати ихлосмандлари, балки кенг жамоатчилик учун ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.