Тошкентда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Мангу олов ёдгорлигига гуллар қўйилди

Ўзбекистонда анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган ушбу ватанпарварлик акциясида Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Алексей Ерхов иштирок этди.
Sputnik
Тошкентда 23 февраль санаси муносабати билан хотира маросими бўлиб ўтди. Мазкур сана Россия ва айрим МДҲ давлатларида Ватан ҳимоячиси куни сифатида ҳарбий шон-шараф хотирасига бағишлаб нишонланади.
Sputnik Ўзбекистон мухбирининг хабар беришича, Тошкентдаги “Биродарлик қабристони” ёдгорлик мажмуасига ҳам қаҳрамонлар хотирасини ёд этиш учун юзга яқин киши тўпланди.
Гул қўйиш маросимида Россия элчиси Алексей Ерхов, Россия ва Беларусь ҳарбий атташелари, Россотрудничество, Россиянинг Ўзбекистондаги Савдо ваколатхонаси, Тошкент ва Ўзбекистон епархияси, маданият марказлари вакиллари, фахрийлар, ёшлар, ОАВ ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.
Ўзбекистондаги “Россотрудничество” ваколатхонаси раҳбари Ирина Старосельская Sputnik Ўзбекистон нашрига берган интервьюсида бундай акциялар, айниқса, ёшлар учун жуда муҳим эканини қайд этди.

“Менимча, ҳимоячи фақат армияда хизмат қилган одам эмаслигини ёшлар тушуниши керак. Ҳимоячи — бу ўз давлатини чин қалбдан ҳимоя қиладиган, Ватанга сидқидилдан хизмат қиладиган инсондир”, – деди у.

Батафсил Sputnik Ўзбекистон видеосида томоша қилинг.
Россотрудничество Жамоатчилик кенгаши вакиллари Тошкентдаги Ғалаба боғига ташриф буюрди