Беларусь бош вазири Александр Турчин расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Икки кунлик дастур доирасида ишбилармонлар кенгаши йиғилиши, бизнес-форум ва ишлаб чиқариш корхоналарига ташрифлар режалаштирилган. Шунингдек, олий даражадаги учрашувлар бўлиб ўтади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. 23 февраль куни Беларусь бош вазири Александр Турчин бошчилигидаги ҳукумат делегацияси расмий ташриф билан Ўзбекистонга етиб келди. Бу ҳақда БелТА агентлиги хабар берди.
Тошкент аэропортида Александр Турчинни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.
Беларусь Вазирлар кенгаши матбуот хизмати маълумотига кўра, ташриф доирасида Ўзбекистон–Беларусь ишбилармонлар кенгашининг тўртинчи йиғилиши ҳамда бизнес-форум ўтказилиши режалаштирилган.
Икки кунлик дастурдан Абдулла Арипов билан музокаралар ўтказиш, шунингдек, қатор ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюриш ҳам ўрин олган.
Шунингдек, президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувда икки томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Янги лойиҳалар ва келишувлар: Ўзбекистон Беларусь билан ҳамкорликни мустаҳкамлайди