ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. “Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йилги биринчи мавсумида лойиҳаларни киритиш босқичи доирасида 21 049 та ташаббус келиб тушди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур жараён 1 февралдан 20 февралга қадар давом этди. Шу давр мобайнида 8 103 та маҳаллага тааллуқли лойиҳалар тақдим этилди. Лойиҳаларни молиялаштириш учун 2 188,2 млрд сўм ажратилган. Шунингдек, 645 та шериклик лойиҳаси тақдим этилди.
21 февралдан 7 мартга қадар лойиҳаларни саралаш босқичи ўтказилади.
Вилоятлар кесимида ташаббуслар сони:
Тошкент вилояти — 2 129 та
Фарғона вилояти — 2 050 та
Самарқанд вилояти — 1 832 та
Сурхондарё вилояти — 1 577 та
Қашқадарё вилояти — 1 577 та
Хоразм вилояти — 1 590 та
Бухоро вилояти — 1 571 та
Наманган вилояти — 1 532 та
Қорақалпоғистон Республикаси — 1 520 та
Андижон вилояти — 1 474 та
Тошкент шаҳри — 1 348 та
Навоий вилояти — 930 та
Сирдарё вилояти — 888 та
Соҳалар кесимида:
Йўлларни таъмирлаш — 9 820 та
Мактабларни таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш — 2 891 та
Болалар ўйингоҳлари барпо этиш ва таъмирлаш — 1 645 та
Электр энергияси таъминоти — 1 275 та
Маҳалла гузарларини таъмирлаш — 997 та
Ичимлик суви ва оқава тизими — 687 та
Кўча чироқлари — 593 та
Мактабгача таълим муассасалари — 590 та
Соғлиқни сақлаш муассасалари — 556 та
Бошқа лойиҳалар — 1 995 та.