Қуёшда барча доғлар йўқолди — бу нимадан далолат беради

Қуёшнинг Ерга қараган томонида бирорта ҳам доғ кузатилмаяпти. Мутахассислар бундай ҳолат жуда паст фаоллик даврига хос эканини таъкидламоқда
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Айни пайтда Қуёшнинг Ерга қараган томонида бирорта ҳам, ҳатто энг кичик доғ ҳам кузатилмаяпти. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Космик тадқиқотлар институти (КТИ) Қуёш астрономияси лабораторияси хабар берди.
Маълум қилинишича, куёшнинг сирти ҳеч қандай қоронғи белгиларсиз, мукаммал ёруғ диск сифатида кўринмоқда.
Доғлар Қуёш сиртининг деярли ажралмас қисми бўлиб, унда магнит майдонининг мавжудлиги билан боғлиқ - сиртнинг қоронғи қисмлари магнит оқимининг энг юқори концентрацияси жойларида ҳосил бўлади. Қуёш чақнашлари учун энергия магнит майдонларидан олинганлиги сабабли, доғларнинг сони ва майдони қуёш фаоллиги даражаси билан боғлиқ. Доғларнинг тўлиқ йўқолиши фақат жуда паст фаоллик ҳолатида, одатда қуёшли минимум йилларида содир бўлади.

Охирги марта Қуёш 2021 йил 11 декабрда доғсиз ҳолатда қайд этилган эди. Кеча эса 2024 йилдан бери биринчи марта чақнаш фаоллиги индекси ҳам нолга тенг бўлди.

Тарихда Қуёш фаоллигининг узоқ муддатли пасайиш даврлари ҳам бўлган. Энг машҳур мисол — 1645–1715 йиллардаги Маундер минимуми бўлиб, у Европа ва Шимолий Америкадаги “Кичик музлик даври”нинг энг совуқ босқичига тўғри келган.
Мутахассислар фикрича, ҳозирги фаоллик пасайиши узоқ давом этиши кутилмайди. Зеро, Қуёш циклининг энг юқори чўққисидан атиги 1,5 йил ўтган. Шу боис йил бошида кузатилган кучли магнит бўронларидан сўнг бундай кескин пасайиш кутилмаган ҳолат сифатида баҳоланмоқда.
Марказий Осиёда ягона “Катта Қуёш печи”да қандай кашфиётлар амалга оширилмоқда?