Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Путин – Трамп – Зеленский учрашуви эҳтимоли: Уиткофф уч ҳафта ичида янгилик ваъда қилди

АҚШ махсус вакили келгуси уч ҳафтада Россия, АҚШ ва Украина раҳбарлари иштирокида уч томонлама учрашувга замин яратилиши мумкинлигини айтди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф яқин ҳафталарда Украина масаласи бўйича ижобий янгиликлар бўлиши мумкинлигини билдирди.
Fox News телеканалида Лара Трампга берган интервьюсида у келгуси уч ҳафта ичида Россия, АҚШ ва Украина ўртасида янги музокаралар бўлиб ўтиши эҳтимолини айтди.
Уиткоффнинг сўзларига кўра, мазкур жараён Россия президенти Владимир Путин, АҚШ раҳбари Дональд Трамп ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида уч томонлама учрашувга замин яратиши мумкин.
Унинг таъкидлашича, Трамп келишувга эришиш имкониятига ишонмаса, бундай форматдаги мулоқотни қўллаб-қувватламас эди. Шунингдек, Уиткофф Россия президенти билан ўтказган учрашувлари мазмунли ва конструктив кечганини, Путин мулоқотлар давомида “ростгўй” бўлганини билдирди.
Уиткофф дипломатик саъй-ҳаракатлар давом этаётганини қайд этиб, яқин орада келишувга эришиш умидини билдирди.
17–18 февраль кунлари Женевада Россия, АҚШ ва Украина вакиллари иштирокида музокаралар бўлиб ўтган эди. Россия делегациясига президент ёрдамчиси Владимир Мединский бошчилик қилди. У музокараларни “оғир, аммо ишбилармонлик руҳида” ўтганини таъкидлаб, яқин вақтда янги учрашув ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия-Украина музокаралари Женевада якунланди — томонлар баёнот берди