ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Қуймоқлар, масхарабозлар ва тулумлар — Чирчиқда Масленица байрами кенг нишонланди. Байрам бир вақтнинг ўзида шаҳарнинг икки нуқтасида — Авлиё Георгий монастири ҳудудида ҳамда Маданият саройи майдонида бўлиб ўтди.
Монастирь ҳудудида меҳмонларни Ўзбекистон Ёшлар театри артистлари қувонтирди. Йиғилганлар бир-бирларини анъанавий қуймоқлар билан меҳмон қилишди, болалар эса байрам дастурида фаол иштирок этиб, Россотрудничество томонидан тайёрланган совғаларга эга бўлишди.
Анъанага кўра, байрамнинг асосий рамзи — тулум (қиш тимсоли) Маданият саройи майдонида ёқиб юборилди. Унга олдиндан барча хоҳловчилар ўз тилакларини ёзиб қолдиришган. Шу тариқа, чирчиқликлар қиш билан хайрлашиб, баҳорни қарши олишди.
Қишни кузатиш маросимини Sputnik Ўзбекистон мухбири ҳам жойидан туриб кузатди.