Ўтов ичида арча: Нукусда Янги йил қандай ўтмоқда — фото

Oбуна бўлиш
Нукусда Янги йил байрамининг асосий тадбирлари "Дўстлик" майдонида бўлиб ўтмоқда.
Қорақалпоғистонда қиш доим совуқ ва шамолли бўлади. Об-ҳаво қандай бўлишидан қатъи назар, Нукус аҳолиси ва меҳмонлари байрам ва шодлик муҳитига тўлиқ шўнғиш учун ҳар доим Янги йил байрамларини интиқлик билан кутишади.
© Sputnik

Нукус шаҳри Янги йилга безатилган

Нукус шаҳри Янги йилга безатилган - Sputnik Ўзбекистон
1/10

2/10

Нукус шаҳри Янги йилга безатилган

© Sputnik

Байрам тадбирлари "Дўстлик" майдонида бўлиб ўтмоқда

Байрам тадбирлари "Дўстлик" майдонида бўлиб ўтмоқда - Sputnik Ўзбекистон
3/10

4/10

Нукус арчаси гуёки ўтов ичига ўрнатилганга ўхшайди.

Нукус арчаси гуёки ўтов ичига ўрнатилганга ўхшайди. - Sputnik Ўзбекистон
5/10

6/10

7/10

8/10

9/10

10/10

Қорақалпоғистонда байрамлар доимо кўтаринки руҳда нишонланади.
Нукуслик Ойгул Сабирбоеванинг айтишича, одамлар имкон қадар янги йил байрамига энг сара ва мазали таомлар тайёрлашга ҳаракат қилишади. Улар энг чиройли таомлар билан дастурхон ёзадилар, ширинликлар, мевалар, салатлар қўйишади, ҳар доим манти ва самса тайёрлашади.
"Масалан, дастурхондаги манти бўлиши бу фаровонлик тимсоли, деган одат бор. Тўкинлик, гўёки биз хамир ичига солиб қўйган гўшт каби оилада қолади", - дейди у.
Ойгул яна бир яхши анъана ҳақида айтиб берди.
"Яхши кунларда ҳам, оғир дамларда ҳам бирга бўлишга, бир-биримизга ёрдам беришга ҳаракат қиламиз. Шунинг учун ҳам Янги йил ва кейинги дам олиш кунларида ҳар бир киши одатда қўни-қўшни, қариндош-уруғ ва дўстларникига бориб, байрам кайфиятидан озгина бўлса ҳам бўлишишга ҳаракат қилади. Айниқса, болалар ва кексаларни хурсанд қилиш жуда муҳим", - дейди у.
Кечқурун Нукус шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари бош арча ўрнатилган "Дўстлик" майдонига ошиқади. Бу ерда Ҳар оқшом қорақалпоқ эстрадаси юлдузлари ва ди-жейлар концертлари бўлиб ўтади.
Дарвоқе, Нукусдаги арча ўзига хос хусусиятга эга: у чироқ ва гулчамбарлардан ясалган ўтов ичига ўрнатилганга ўхшайди.
Бу ерда, шунингдек, озиқ-овқат шохобчалари, катталар ва болалар учун ўйин-кулги, фото зоналари мавжуд.
Байрам кунлари аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида атрофида ИИВ, ўт ўчириш ва тез ёрдам машиналари навбатчилик қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0