Олий тоифали ўқитувчиларга уй-жой бошланғич тўловининг бир қисми тўлаб берилади

Қарорнинг ижроси учун Давлат бюджетидан ҳар йили 200 млрд сўм маблағ ажратилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Олий тоифали ўқитувчиларга уй-жой сотиб олишда субсидия ажратиш тартиби тасдиқланди. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 февралда имзоланган 69-сонли қарорида айтиб ўтилган.
"15 йил иш стажи ва олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагогларга ипотека кредити бўйича бошланғич тўловнинг 25 фоизи қоплаб берилади", - дейилади Қарор матнида.
Ушбу субсидияни олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали ариза топшириш керак. Аризалар "subsidiya.idm.uz" портали орқали инсон омилисиз кўриб чиқилади.

Ушбу Қарорнинг ижроси учун Давлат бюджетидан ҳар йили 200 млрд сўм маблағ ажратилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги икки ҳафта ичида юқорида қайд этилган мезонларга тўғри келадиган олий тоифали ўқитувчилар маълумотлар базасини шакллантиради ва тегишли вазирлик ва платформаларга йўналтиради.