Ҳисобот шаффофлиги: “Ўзбекистон-2030” стратегияси назорати рақамлаштирилади

Президент фармонига кўра, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ижросини баҳолаш тизими тўлиқ рақамлаштирилади ва натижалар “яшил”, “сариқ” ҳамда “қизил” тоифаларга ажратилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Ўзбекистон тараққиётининг 2030 йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар белгиланди. Бу ҳақда президент фармони қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида эришилган натижалар ва мавжуд муаммолар таҳлил қилиниб, аниқ самарадорлик кўрсаткичлари белгилаб берилади.
Шунингдек, стратегия мақсадларига эришилиш жараёни тўлиқ рақамли форматда мониторинг қилинади.
Янги рақамли платформада натижалар уч тоифага ажратилади:
“Яшил” — кўрсаткичлар ўз вақтида ва тўлиқ бажарилган;
“Сариқ” — кечикиш бор, аммо муаммони бартараф этиш имкони мавжуд;
“Қизил” — жиддий кечикиш ёки вазифа бажарилмаган.
“Яшил” тоифадаги натижалар учун масъул идоралар рағбатлантирилади.
“Сариқ” ҳолатларда кечикиш сабаблари таҳлил қилиниб, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли чоралар белгиланади.
“Қизил” тоифадаги кўрсаткичлар бўйича масъул идоралар фаолияти танқидий кўриб чиқилади.
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси янги таҳрирда тайёрланди