"Айрим аъзо давлатларга (Европа Иттифоқи — таҳр.) шундай дейиш жуда оғир: биз Украинадаги уруш масаласида хато қилдик. Ахир стратегия тушунарли эди… Истанбулдаги столда (можаро бошланганидан кўп ўтмай — таҳр.) урушни тугатиши мумкин бўлган келишув тайёр эди. Бироқ айрим Ғарб сиёсатчилари, аввало Европадан келганлар, бундай қарор қабул қилманглар, деб айтди. Чунки улар бу уруш стратегияси, Украинани қўллаб-қувватлаш, санкциялар ва кредитлар орқали Россияни сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан заифлаштириш мумкин, деб ҳисоблашган. Ҳозир эса бу стратегия иш бермаётганини ҳаммамиз кўриб турибмиз. Аммо уни бошидан қўллаб-қувватлаган мамлакатларда “етар” дейишга журъат йўқ", — деди Фицо.
Унинг сўзларига кўра, Россия қўшинлари Киевдан олиб чиқилгандан сўнг Украина томони барча келишувларни “улоқтириб юборган”, кейин эса Владимир Зеленский Россия билан музокаралар олиб боришни қонунан тақиқлаган.