https://sputniknews.uz/20260216/ukraine-mojaro-garb-xato-qorquv-55736515.html
Фицо: Украинадаги можарони қўллаб-қувватлаётган Ғарб хато қилганини тан олишдан қўрқмоқда
Фицо: Украинадаги можарони қўллаб-қувватлаётган Ғарб хато қилганини тан олишдан қўрқмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Роберт Фицо Братиславада Марко Рубио билан музокаралардан сўнг Украинадаги уруш бўйича Ғарб стратегияси иш бермаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, 2022 йилда тинчлик келишуви имконияти мавжуд бўлган.
2026-02-16T13:42+0500
2026-02-16T13:42+0500
2026-02-16T13:42+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
дунёда
словакия
ақш
роберт фицо
украина
европа иттифоқи
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/1d/52337136_0:114:2881:1735_1920x0_80_0_0_a9b3bf2c97fe042cedcf0d1e268a34e3.jpg
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Украинадаги можаронинг давом этишини қўллаб-қувватлаётган Ғарб давлатлари бундай стратегияни танлаб хато қилганини тан олишдан қўрқмоқда. Словакия бош вазири Роберт Фицо шундай баёнот берди.У мазкур баёнотни Марко Рубио билан Братиславада бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича қўшма матбуот анжуманида айтди.2025 йил январь ойида Фицо Украина бўйича тинчлик шартномасини имзолаш 2022 йилда можаро бошланганидан кўп ўтмай Ғарб сиёсатчилари босими остида барбод бўлганини таъкидлаган эди.Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин америкалик журналист Такер Карлсонга берган интервьюсида 2022 йилда Украина билан музокаралар деярли якунланганини айтган.2023 йил ноябрь ойида Зеленскийнинг Олий Рададаги “Халқ хизматчиси” партияси фракцияси раҳбари, Миллий хавфсизлик, мудофаа ва разведка қўмитаси аъзоси Давид Арахамия ҳарбий ҳаракатлар 2022 йил баҳорида якунланиши мумкин бўлганини, бироқ Украина расмийлари мамлакатнинг бетарафлигига рози бўлмаганини билдирган. Унинг айтишича, Истанбулда Россия томони билан музокаралардан сўнг ўша пайтдаги Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Киевни Россия билан ҳеч қандай ҳужжат имзоламасликка ва “шунчаки жанг қилишга” чақирган.
https://sputniknews.uz/20260205/russia-ukraine-usa-muzokaralar-natija-55499868.html
словакия
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/1d/52337136_209:0:2673:1848_1920x0_80_0_0_3b09c23068785f5e42932769b284d024.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
роберт фицо, украина можароси, украина уруши, ғарб стратегияси, истанбул музокаралари, россия-украина, владимир путин, владимир зеленский, давид арахамия, борис жонсон, марко рубио
роберт фицо, украина можароси, украина уруши, ғарб стратегияси, истанбул музокаралари, россия-украина, владимир путин, владимир зеленский, давид арахамия, борис жонсон, марко рубио
Фицо: Украинадаги можарони қўллаб-қувватлаётган Ғарб хато қилганини тан олишдан қўрқмоқда
Фицо 2022 йилда можарони тўхтатиш имкони бўлганини айтди. Унинг фикрича, Ғарбнинг Россияга санкциялар қўллаш ва Украинага кўмакка таянган стратегияси иш бермади.
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Украинадаги можаронинг давом этишини қўллаб-қувватлаётган Ғарб давлатлари бундай стратегияни танлаб хато қилганини тан олишдан қўрқмоқда. Словакия бош вазири Роберт Фицо шундай баёнот берди.
"Айрим аъзо давлатларга (Европа Иттифоқи — таҳр.) шундай дейиш жуда оғир: биз Украинадаги уруш масаласида хато қилдик. Ахир стратегия тушунарли эди… Истанбулдаги столда (можаро бошланганидан кўп ўтмай — таҳр.) урушни тугатиши мумкин бўлган келишув тайёр эди. Бироқ айрим Ғарб сиёсатчилари, аввало Европадан келганлар, бундай қарор қабул қилманглар, деб айтди. Чунки улар бу уруш стратегияси, Украинани қўллаб-қувватлаш, санкциялар ва кредитлар орқали Россияни сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан заифлаштириш мумкин, деб ҳисоблашган. Ҳозир эса бу стратегия иш бермаётганини ҳаммамиз кўриб турибмиз. Аммо уни бошидан қўллаб-қувватлаган мамлакатларда “етар” дейишга журъат йўқ", — деди Фицо.
У мазкур баёнотни Марко Рубио билан Братиславада бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича қўшма матбуот анжуманида айтди.
2025 йил январь ойида Фицо Украина бўйича тинчлик шартномасини имзолаш 2022 йилда можаро бошланганидан кўп ўтмай Ғарб сиёсатчилари босими остида барбод бўлганини таъкидлаган эди.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин америкалик журналист Такер Карлсонга берган интервьюсида 2022 йилда Украина билан музокаралар деярли якунланганини айтган.
Унинг сўзларига кўра, Россия қўшинлари Киевдан олиб чиқилгандан сўнг Украина томони барча келишувларни “улоқтириб юборган”, кейин эса Владимир Зеленский Россия билан музокаралар олиб боришни қонунан тақиқлаган.
2023 йил ноябрь ойида Зеленскийнинг Олий Рададаги “Халқ хизматчиси” партияси фракцияси раҳбари, Миллий хавфсизлик, мудофаа ва разведка қўмитаси аъзоси Давид Арахамия ҳарбий ҳаракатлар 2022 йил баҳорида якунланиши мумкин бўлганини, бироқ Украина расмийлари мамлакатнинг бетарафлигига рози бўлмаганини билдирган. Унинг айтишича, Истанбулда Россия томони билан музокаралардан сўнг ўша пайтдаги Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Киевни Россия билан ҳеч қандай ҳужжат имзоламасликка ва “шунчаки жанг қилишга” чақирган.