WKF халқаро турнирида ўзбекистонлик каратэчилар медаллар қўлга киритди

Ўзбекистон каратечилари БААда ўтаётган WKF халқаро турнирида бир нечта медалларни қўлга киритди. Ғолиблар орасида икки нафар олтин медаль соҳиблари бор.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Ўзбекистон каратечилари Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилаётган WKF йўналишидаги халқаро турнирда медалларга сазовор бўлди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
-57 кг вазн тоифасида Солижон Соибов олтин медални қўлга киритди. Шу вазнда Артур Каримбоев бронза медаль соҳиби бўлди.
-47 кг вазн тоифасида Сарвиноз Лапасова кумуш медални қўлга киритди.
Каратисты из Узбекистана удостоились медалей на турнире WKF, проходящем в ОАЭ
Аввал хабар қилинганидек, Суҳраб Саъдуллаев ҳам барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медаль соҳибига айланган.
Мазкур мусобақада жами Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 16 нафар спортчиси иштирок этмоқда.
Ўқ отиш: Камалов ва Саидқулова жаҳон рекорди билан олтин медалга сазовор бўлди