ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Украина Қуролли кучлари Суми вилоятида қарши ҳужумга уриниш пайтида иккита ҳужум гуруҳини йўқотди, деб хабар қилмоқа РИА Новости.
"Душман нацистлардан иборт 153-"Арей" полкининг кучларидан фойдаланган ҳолда муваффақиятсиз қарши ҳужумни амалга оширди. Улар иккита ҳужум гуруҳи билан турли позициялардан ҳужумга ўтишга уринди, аммо бизнинг разведка томонидан олдиндан аниқланди", - деди агентлик манбаси.
Россия Қуролли кучлари иккала ҳужум гуруҳини ҳам йўқ қилди ва Украина қарши ҳужумини барбод қилди.
Суми вилояти "Шимол" кучлар гуруҳи масъулияти доирасида. Ўтган ҳафта давомида Украина Қуролли кучлари 1425 нафардан ортиқ аскар, олтита зирҳли жанговар машина, 81 та транспорт воситаси, 12 та дала артиллерия қурилмаси, Град ва Вампире ёппасига ўт очиш тизими, иккита электрон кураш станцияси ва 45 та омборни йўқотди.
Президент Владимир Путин таъкидлаганидек, Россия армияси Харьков ва Суми вилоятлари билан чегарада хавфсизлик буфер зонасини яратиш вазифасини муваффақиятли амалга оширмоқда.
Маълумот учун, ўтган ҳафта давомида Украина тўртта аҳоли пунктини йўқотди, УҚК 8,4 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилари, 125 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникаси, 63 та артиллерия қуроллари, 2 та ёппасига ўт очиш реактив тизими машиналари, 4 та "Нептун" ракетаси, 466 та ҳарбий автомобил ва 1243 та учувчисиз аппаратларидан маҳрум бўлди.