Глобализация ғояси ахмоқлик бўлиб чиқди – Рубио

Рубио АҚШнинг Европа ва Хитой билан муносабатлари, Украина муаммоси ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. АҚШ давлат котиби Марко Рубио Мюнхен хавфсизлик конференциясида дастурий нутқ билан сўзга чиқди.

Чегарасиз дунё ғояси ахмоқона бўлиб чиқди

Қоидаларга асосланган тартиб миллий манфаатлар ўрнини босади, биз чегарасиз дунёда яшаймиз ва ҳар бир киши дунё фуқароси бўлади деган ғоя ахмоқлик бўлиб чиқди. Бу ҳам ҳам инсон табиатини ҳам инсониятнинг 5000 йиллик тарихини инкор қилади.
Иқтисодий алоқалар ва эркин савдо давлат вазифаларини ўз зиммасига олади деган тушунча Ғарбга қимматга тушди. Биз мана шу догматик мафкура учун юқори нарх тўладик.
БМТ
БМТ улкан салоҳиятга эга, лекин энг муҳим масалаларда у ҳеч қандай вазифа бажармай қўйган.
БМТ Украинада урушни тугата олмади. Томонларни музокага чорлаш учун АҚШнинг етакчилиги керак бўлди.

АҚШ абадий "Европа фарзанди" бўлиб қолади

Ғарб давлатлари ўзлари яратган халқаро ҳамкорлик тизими ва глобал институтлардан воз кечиши керак эмас, лекин ушбу тузилмаларни ислоҳот қилиш ва янгилаш керак.
“Биз ўзимиз ва сизнинг келажагингизга бефарқ эмасмиз. Баъзида биз сизнинг фикрингизга рози бўлмаймиз, лекин бу келишмовчилик АҚШнинг Европа келажагидан чуқур қайғуришидан келиб чиқади. Биз Европа билан руҳан ва маданий боғлиқмиз. Биз Европанинг кучли бўлишини хоҳлаймиз.
АҚШ гуллаб-яшнашнинг янги асрига йўл очмоқда ва буни Европа билан бирга амалга оширишни истайди.
Қўшма Штатлар абадий “Европа фарзанди” бўлиб қолади.
Бизни келажакда умумий тақдир кутмоқда.

Украина масаласи

Украинада тинчликка эришиш борасида бир нарса қувонарли – баҳсли масалалар сонини қисқартиришга муваффақ бўлдик.
Қолган мавзулар энг мураккаб. Ушбу муаммолар бўйича ишлаш давом этмоқда.
АҚШ можарони тугатишда қўлидан келган барча ишни қилмоқда.
Украинага АҚШ қуролларини сотиш дастури давом этмоқда. Бу борада ҳеч қандай ташаббуслар тўхтатилгани йўқ.
Европа PURL дастури доирасида АҚШ қуролларини сотиб олиб Украинага етказиб беришда давом этмоқда.

Украинада можаронинг ечими адолатли ва узоқ муддатли бўлиши керак. У Киевни ҳам қониқтириши керак.

АҚШ ва Хитой муносабатлари

Ғарб давлатлари ва Хитой орасида фундаментал қарама-қаршиликлар мавжуд ва улар келажакда ҳам сақланиб қолади. Ҳеч ким бу муносабатлар биз зумда яхшиланиб кетишига ишонмайди.
АҚШ ва Хитой глобал манфаатларга эга бўлган икки улкан давлат. Бизнинг миллий манфаатларимиз кўп ҳоллардан бир-бирига мос келмайди. Лекин манфаатларимиз мос келган соҳаларда биз бирга ишлашимиз мумкин. Бу дунёга ижобий таъсир қилади.
Рубио ўз нутқида Россия ҳақида ҳеч нарса демади.