Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Песков Украина бўйича музокараларнинг навбатдаги раунди қачон бўлишини маълум қилди

Бу сафар Россия делегациясига мамлакат президенти ёрдамчиси Владимир Мединский бошчилик қилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. Россия, АҚШ ва Украина музокараларининг янги раунди Женевада (Швейцария) бўлиб ўтади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Украина можаросини тартибга солишга оид музокараларнинг навбатдаги раунди 17-18 февраль кунлари Женевада уч томонлама Россия-Америка-Украина форматида бўлиб ўтади”, - деди Кремль вакили.
Песковнинг аниқлик киритишича, бу сафар Россия делегациясига мамлакат президенти ёрдамчиси Владимир Мединский бошчилик қилади.
Украина бўйича тинчлик жараёни
Январь охири ва февраль бошида Бирлашган Араб Амирликларида Москва, Киев ва Вашингтон вакиллари иштирокида хавфсизлик бўйича ишчи гуруҳнинг ёпиқ музокаралари бўлиб ўтди. Улар Қўшма Штатлар томонидан таклиф қилинган тинчлик режасининг ҳал қилинмаган масалаларини муҳокама қилишди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Трамп вакили: Россия – Украина – АҚШ музокаралари натижа бера бошлади