Тошкент Фотосуратлар уйида фоторассомлар ва ҳаваскорлар қўшма кўргазмаси очилди

Лойиҳа турли авлод ва тажрибага эга ижодкорларни бир майдонга жамлаб, замонавий фотографиянинг бугунги ривожланиш жараёнларини намоён этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik, Баҳром Ҳатамов. Кеча, 11 февраль куни, соат 17:00 да Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Фоторассомлар шўъбаси” аъзоларининг ҳисобот кўргазмаси ва ҳаваскор фотографлар қўшма экспозициясининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тошкент Фотосуратлар уйида фотороссомлар ва ҳаваскорлар қўшма кўргазмаси очилди
Йиллар давомида мазкур лойиҳа профессионал ва ҳаваскор ижодкорларни бирлаштирувчи барқарор ижодий платформага айланган.
Тошкент Фотосуратлар уйида фотороссомлар ва ҳаваскорлар қўшма кўргазмаси очилди
Тошкент Фотосуратлар уйида фотороссомлар ва ҳаваскорлар қўшма кўргазмаси очилди
Бу галги кўргазмада 22 нафар “Фоторассомлар шўъбаси” аъзоси ва 79 нафар ҳаваскор фотограф иштирок этди. Умумий ҳисобда 438 та ижодий иш намойиш қилинмоқда.
Тошкент Фотосуратлар уйида фотороссомлар ва ҳаваскорлар қўшма кўргазмаси очилди
Иштирокчилар географияси ҳам кенгайиб, Ўзбекистондан ташқари АҚШ, Исроил, Россия ва Мўғулистондан ижодкорлар қатнашди. Бу эса лойиҳанинг халқаро маданий алмашинувга очиқлигини яққол кўрсатади.
Тошкент Фотосуратлар уйида фотороссомлар ва ҳаваскорлар қўшма кўргазмаси очилди
Тошкент Фотосуратлар уйида фотороссомлар ва ҳаваскорлар қўшма кўргазмаси очилди
Экспозицияда замонавий фотографиянинг турли жанр ва услублари ўз ифодасини топган. Портретлар, жанр саҳналари, манзаралар, спортга бағишланган суратлар, репортаж туркумлари ҳамда экспериментал лойиҳалар томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.
Тошкент Фотосуратлар уйида фотороссомлар ва ҳаваскорлар қўшма кўргазмаси очилди
Манзара асарларида лиризм ва реализм билан бир қаторда импрессионистик элементлар ҳам сезилади.
Тошкент Фотосуратлар уйида фотороссомлар ва ҳаваскорлар қўшма кўргазмаси очилди
Айрим муаллифлар миллий маданият ва анъаналарни тасвирлашга урғу берган бўлса, бошқалар композиция, ёруғлик, фактура ва кадр тузилмаси устида изланишлар олиб борган.
Тошкент Фотосуратлар уйида фотороссомлар ва ҳаваскорлар қўшма кўргазмаси очилди
Кўргазмада, шунингдек, фотография ифода воситаларини янгилашга бўлган интилиш яққол намоён бўлди. Муаллифлар ранг ва ёруғлик билан тажриба ўтказиб, замонавий технологиялар ҳамда ностандарт ёндашувлардан самарали фойдаланган.
Тошкент Фотосуратлар уйида фотороссомлар ва ҳаваскорлар қўшма кўргазмаси очилди
Тан олинган усталар билан бир қаторда, эндигина ўз йўлини бошлаётган, бироқ ижодий салоҳияти билан ажралиб турган ёш ҳаваскорларнинг ишлари ҳам намойиш этилди.
Тошкент Фотосуратлар уйида фотороссомлар ва ҳаваскорлар қўшма кўргазмаси очилди
Тошкент Фотосуратлар уйида фотороссомлар ва ҳаваскорлар қўшма кўргазмаси очилди

“Ушбу кўргазма — нафақат йил якунлари сарҳисоби, балки авлодлар давомийлигини таъминлаётган ижодий мактабнинг ёрқин намунаси. Фотография бугун янги ғоя ва изланишлар билан бойимоқда”, — деди кўргазма ташкилотчиси Рустам Шарипов Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида.

Тошкент Фотосуратлар уйида фотороссомлар ва ҳаваскорлар қўшма кўргазмаси очилди
Мазкур уйғунлик фотографияни доимий равишда ривожланиб бораётган санъат тури сифатида кўрсатди. Кўргазма томошабинларга замонавий фотографиянинг интеллектуал ва эстетик хилма-хиллигини ҳис қилиш имконини берди.
Тошкент Фотосуратлар уйида фотороссомлар ва ҳаваскорлар қўшма кўргазмаси очилди
Кўргазма 11-22 февраль кунлари давом этади
Тошкент Фотосуратлар уйида фотороссомлар ва ҳаваскорлар қўшма кўргазмаси очилди
Манзил: Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 4-уй.
Иш вақти: ҳар куни 10:00 дан 17:00 гача (душанба — дам олиш куни).
Кириш бепул.