Ўзбекистон ва ЕОИИ

Ўзбекистон маҳсулотлари Евроосиё "Ҳалол" иттифоқида қўшимча текширувсиз сотилиши мумкин

Янги ҳужжат ишлаб чиқарувчиларга маҳсулотни бир марта "ҳалол" сертификат олгач, уни иттифоққа аъзо бошқа давлатларда қўшимча текширувсиз сотиш имконини беради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Қирғизистон, Қозоғистон ва Мўғулистон маҳсулотларини ислом меъёрларига мос "ҳалол" сифатида ўзаро тан олиш имконини берувчи регламент яқин ойларда ишлаб чиқилиши режалаштирилмоқда.
Бу ҳақда РИА Новостига Россия Мусулмонлари идораси ҳузуридаги "Ҳалол" стандартлаштириш ва сертификатлаштириш халқаро маркази бош директори Айдар Газизов маълум қилди.
Унинг айтишича, мазкур қарор ишлаб чиқарувчилар ва бизнес вакилларининг илтимосига кўра қабул қилинган. Бу орқали қўшимча сертификатлаш харажатлари камайтирилади.

Масалан, Ўзбекистонда "ҳалол" сертификатини олган экспортчи ўз маҳсулотини Россия ёки иттифоққа аъзо бошқа давлатларда қўшимча текширувсиз сотиши мумкин бўлади. Худди шундай имконият Россия ишлаб чиқарувчиларига ҳам татбиқ этилади.

Газизов бу ҳақда 10 февраль куни Москвада "Продэкспо-2026" кўргазмаси доирасида ўтган XV Халқаро "Ҳалол" конгрессида маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Евроосиё "Ҳалол" иттифоқига юқорида санаб ўтилган мамлакат мусулмонлари диний бошқармалари ҳузуридаги "Ҳалол" маҳсулотларини сертификатлаш органлари аъзо ҳисобланади.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

Ўзбекистонда "Ҳалол" халқаро аккредитациясига эга сертификатлаштириш органи ташкил этилди