Ўзбекистон олимлари тўлиқ биопарчаланадиган ва экологик хавфсиз плёнка яратди

Фанлар академияси олимлари маҳаллий ўсимлик полисахаридлари асосида полиэтиленга муқобил, тўлиқ биопарчаланадиган ва экологик хавфсиз плёнка рецептурасини ишлаб чиқди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Ўзбекистонда маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар учун оптимал рецептура ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Фанлар академияси хабар берди.
Ишланма Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари томонидан яратилган. Биоплёнкалар ташқи кўриниши ва мустаҳкамлиги жиҳатидан полиэтиленга ўхшаш, бироқ тупроқ ва сувда осон парчаланиб, атроф-муҳитга зарар етказмайди.
Таъкидланишича, мазкур материал озиқ-овқат ва фармацевтика саноатида қўллаш учун истиқболли бўлиб, пластик чиқиндиларни камайтиришга хизмат қилади. Маҳаллий ўсимлик хомашёси асосида тайёрлангани унинг экологик ва санитар хавфсизлигини таъминлайди.
Россиялик олим 190 йилдан буён “ечими йўқ” деб келинган тенгламага ечим топди