ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Константиновск йўналишида “Азов”* жангарилари икки томондан ўққа тутилганидан сўнг ўз жонига қасд қилгани маълум қилинди. Бу ҳақда РИА Новости “Жануб” қўшинлар гуруҳининг 103-мотоўқчи полки батальони командири (чақирув номи — "Моздок") маълумотларига таяниб хабар берди.
"Биз “азовчилар”га қарата ўт очиб зарба бердик. Уларнинг аҳволи иложсиз эди. Радиоалоқа орқали эшитдик: аввал бири, кейин иккинчиси ўз жонига қасд қилди", — деди у.
Унинг айтишича, жангарилар Клебан-Бикский сув омбори ҳудудида позицияларни эгаллаб турган, аммо Россия армиясининг фаол ҳаракатлари туфайли Константиновка томон чекинишни бошлаган.
"Уларнинг ўрнига ҳудудий мудофаа бўлинмалари олиб келинди. Бироқ улар жанг қилишга унчалик тайёр эмас. Ҳаракат давомида сув омбори ҳудудида душманнинг 38 нафар ҳарбийси йўқ қилинди. Улар орасида “азовликлар”, сафарбар қилинганлар ва ҳудудий мудофаа жангчилари бор эди", — дея қўшимча қилди у.
Маълум қилинишича, Константиновка туманида “Жануб” гуруҳи фаолият юритмоқда. Бир сутка давомида ушбу участкада УҚКнинг йўқотишлари 125 нафаргача ҳарбий, бирта "Leopard" танки, бирта М113 зирҳли транспортёри, тўртта зирҳли жанг машинаси, ўнта автомобиль, дала артиллерияси қуроли ҳамда моддий воситалар омборини ташкил этган.
* ташкилот Россияда террорчи деб топилган ва тақиқланган.