150 млн сўмгача гаровсиз кредитлар: янги қарорда тартиб ва фоиз компенсацияси белгиланди

2026 йилдан тадбиркорликни бошлаш ва ривожлантириш учун гаровсиз кредитлар ҳажми оширилади, айрим ҳолатларда кредит фоизларининг бир қисми давлат томонидан қопланади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Тадбиркорликни йўлга қўйиш истагида бўлганларга гаровсиз кредитлар ҳажми оширилади. Бу 2026 йилда ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш, аҳоли даромадини ошириш ва камбағалликни қисқартиришга қаратилган Президент қарорида назарда тутилган.
Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида
Маҳаллада тадбиркорликни бошламоқчи бўлганларга гаровсиз кредит — 50 млн сўмгача;
Чорвачиликка ихтисослашган ҳудудларда наслли чорва ва туячилик учун — 100 млн сўмгача;
Туризм салоҳияти юқори маҳаллаларда уй меҳмонхонаси ва 50 фоиздан юқори ихтисослашган ҳудудларда сақлаш/қайта ишлаш мини-технологиялари учун — 150 млн сўмгача;
Кредит ҳисобидан товар ва хизматларни олдиндан етказиб бериш талаби бекор қилинади.
Фоиз ставкаларига компенсация (1 мартдан)
Маҳсулот етиштириш лойиҳалари — фоизнинг 4 пункти қопланади;
Қайта ишлаш лойиҳалари — фоизнинг 6 пункти қопланади.
Оғир тоифадаги туманларда кредитлар йиллик 12 фоиз ставкада ажратилади.
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш
1 мартдан “маҳалла еттилиги” хулосасига кўра Ижтимоий реестрдаги I гуруҳ ногиронлиги бор, меҳнатга лаёқатли аъзоси йўқ оилалар уйларида:
девор ва том изоляцияси,
энергия тежамкор эшик-дерезалар,
қуёш панеллари ёки гелиоколлектор ўрнатилади.
Касбий таълимни қўллаб-қувватлаш (2026 йил 1 июль — 2028 йил 1 январь)
Ўқитувчи ва усталар сертификат олиш харажатларининг 50 фоизи (20 БҲМгача) қопланади;
Малака баҳолаш маркази очган тадбиркорларга ускуна харажатларининг 30 фоизи (200 БҲМгача) қопланади.
Норасмий бандликка қарши чоралар
Аниқланган ҳолатлар бўйича иш берувчиларга электрон огоҳлантириш юборилади;
3 иш кунида бартараф этилмаса, текширув ўтказилади;
1 ой ичида меҳнат шартномаси расмийлаштирилса, маъмурий жавобгарлик қўлланилмайди;
Норасмий бандлик ва минимал иш ҳақидан паст тўлов ҳолатлари тадбиркор барқарорлик рейтингига салбий таъсир қилади.
Битирувчиларни ишга олган тадбиркорларга имтиёзли кредит берилади