https://sputniknews.uz/20251104/bitiruvchi-ish-olish-tadbirkor-imtiyoz-kredit-53232326.html
Битирувчиларни ишга олган тадбиркорларга имтиёзли кредит берилади
Битирувчиларни ишга олган тадбиркорларга имтиёзли кредит берилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ОТМ битирувчисини ишга олган тадбиркорларга 7 йилгача 5 млрд сўмлик кредит берилади. Кредит ставкаси МБ асосий ставкасидан 4% юқори этиб белгиланади.
2025-11-04T17:51+0500
2025-11-04T17:51+0500
2025-11-05T12:00+0500
ўзбекистон
олий таълим муассасалари
кредит
имтиёз
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/1d/42710906_0:226:2835:1821_1920x0_80_0_0_caeca377867fba4bde83aa463ef6043f.jpg
ТОШКЕНТ, 4 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда олий таълим ташкилотлари битирувчиларини иш билан таъминлаган тадбиркорларга 2 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача кредитлар ажратилади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Хабарда айтилишича, кредит ставкaси Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори қилиб белгиланади.Мазкур тартиб “Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2025 йил 14 февралдаги ПҚ–61-сонли қарорга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларда белгиланган.Кредит ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги лойиҳалар учун асосий воситалар сотиб олиш ҳамда айланма маблағларни тўлдиришга йўналтирилади.Агар имтиёзли кредит асосида ишга қабул қилинган битирувчи билан 2 йил ичида меҳнат шартномаси бекор қилинса ва 1 ой ичида бошқа битирувчи ишга қабул қилинмаса, кредит бўйича фоиз ставкалари тижорат ставкасига ўзгартирилади.Шунингдек, битирувчилар ўртасида энг яхши стартап ва инновацион лойиҳалар танлови ташкил этилиб, ғолибларга камида 2 нафар битирувчини ишга олиш шарти билан 1 миллиард сўмгача грант ажратилади.
https://sputniknews.uz/20250808/oliy-talimni-ozgarishlar-51132550.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/1d/42710906_53:0:2782:2047_1920x0_80_0_0_6b946b929d2e9195f306b99ecb52db1d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
имтиёзли кредит, битирувчиларни ишга жойлаштириш, тадбиркор қўллаб-қувватлаш, пқ–61 қарор, айланма маблағлар, стартап гранти, ижтимоий тенглик, ишлаб чиқариш лойиҳалари, олий таълим, иш ўрни
имтиёзли кредит, битирувчиларни ишга жойлаштириш, тадбиркор қўллаб-қувватлаш, пқ–61 қарор, айланма маблағлар, стартап гранти, ижтимоий тенглик, ишлаб чиқариш лойиҳалари, олий таълим, иш ўрни
Битирувчиларни ишга олган тадбиркорларга имтиёзли кредит берилади
17:51 04.11.2025 (янгиланди: 12:00 05.11.2025) ОТМ битирувчисини ишга олган тадбиркорларга 5 миллиард сўмгача 7 йиллик имтиёзли кредит берилади. Кредит асосий воситалар сотиб олиш ҳамда айланма маблағларни тўлдириш учун ажратилади
ТОШКЕНТ, 4 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда олий таълим ташкилотлари битирувчиларини иш билан таъминлаган тадбиркорларга 2 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача кредитлар ажратилади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Хабарда айтилишича, кредит ставкaси Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори қилиб белгиланади.
Мазкур тартиб “Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2025 йил 14 февралдаги ПҚ–61-сонли қарорга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларда белгиланган.
Қарорга кўра, имтиёзли кредитлар тадбиркорларга ҳар бир 1 миллиард сўм қарз учун камида 1 нафар битирувчини ишга қабул қилиш шарти билан берилади.
Кредит ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги лойиҳалар учун асосий воситалар сотиб олиш ҳамда айланма маблағларни тўлдиришга йўналтирилади.
Агар имтиёзли кредит асосида ишга қабул қилинган битирувчи билан 2 йил ичида меҳнат шартномаси бекор қилинса ва 1 ой ичида бошқа битирувчи ишга қабул қилинмаса, кредит бўйича фоиз ставкалари тижорат ставкасига ўзгартирилади.
Шунингдек, битирувчилар ўртасида энг яхши стартап ва инновацион лойиҳалар танлови ташкил этилиб, ғолибларга камида 2 нафар битирувчини ишга олиш шарти билан 1 миллиард сўмгача грант ажратилади.