Россия ФХХ: генерал Алексеевга суиқасд ижрочиси Дубайда қўлга олинди

Тезкор тадбирлар натижасида гумонланувчи чет элда ушланди, эҳтимолий ёрдамчилардан бири пойтахтда қўлга олинди. Иш бўйича яна бир қатор шахслар қидирувда қолмоқда
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. ФХХ маълумотига кўра, генерал-лейтенант Владимир Алексеевга уюштирилган суиқасднинг бевосита ижрочиси Любомир Корба экани аниқланган. Бу ҳақда ФХХ матбуот хизмати маълумотига таяниб РИА Новости хабар берди.
Любомир Корба Дубай шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан қўлга олиниб, Россия томонига топширилган.

Махсус хизмат хабарида айтилишича, ушбу операция БААдаги ҳамкорлар кўмагида амалга оширилган. Тергов маълумотларига кўра, суиқасдга ёрдам берганлар сифатида россиялик Виктор Васин ва Зинаида Серебрицкая кўрсатилган. Васин Москвада қўлга олинган, Серебрицкая эса Украина ҳудудига чиқиб кетган. Жиноят ташкилотчиларини қидириш давом этмоқда

Ҳодиса Москвада содир бўлган. Номаълум шахс генералга қарата бир неча марта ўқ узиб, воқеа жойидан қочган. Жабрланувчи касалхонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан қотилликка суиқасд ва ўқотар қуролларнинг ноқонуний муомаласи моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг таъкидлашича, Алексеевга суиқасд Украина музокаралар жараёнини бузишга қаратилган доимий провокацияларга тайёрлигини кўрсатади.
Россия ФХХ: Қрим ва Севастополда Украина томонидан режалаштирилган терактнинг олди олинди