Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ роботлаштиришни жаҳон кўрсаткичларига яқинлаштиришни режалаштирмоқда

2025 йилда ЕИК Кенгаши "Робототехника" Евроосиё технологик платформасини тасдиқлади. Унга ЕОИИ давлатларининг миллий робототехника уюшмалари киритилди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқида саноат робототехникасига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ҳақда ЕИК Саноат сиёсати департаменти Саноат сиёсати, давлатлараро дастурлар ва лойиҳалар бўлими бошлиғи Денис Кучерявцев маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, мазкур йўналиш Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши раиси, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар қаторига киритилган. Унга кўра, саноатда сунъий интеллектни жорий этиш ва тўлиқ автоматлаштирилган ишлаб чиқаришларни яратиш муҳим вазифа ҳисобланади.
Ҳозирги кунда ЕОИИга аъзо давлатларда саноат роботлаштириш зичлиги қуйидагича:
Арманистон, Беларусь ва Қирғиз Республикаси — ҳар 10 минг ишчига 5 та саноат роботи;
Қозоғистон — ҳар 10 минг ишчига 10 та саноат роботи;
Россия — ҳар 10 минг ишчига 35 та саноат роботи.
Бу кўрсаткичлар жаҳондаги ўртача даражадан анча паст. Айни пайтда дунё бўйича ўртача зичлик ҳар 10 минг ишчига қарийб 200 та саноат роботини ташкил этади.
Комиссия олдидаги асосий вазифа — аъзо давлатларни ушбу ўртача кўрсаткичга яқинлаштириш учун тизимли ишларни ташкил этиш. Миллий даражада ҳам 2030 йилга қадар эришилиши лозим бўлган мақсадли кўрсаткичлар белгиланган. Жумладан, Россияда ҳар 10 минг ишчига 145 та робот кўрсаткичига чиқиш режалаштирилган, Беларусда эса бу рақам 100 тани ташкил этади.
Қозоғистонда айни пайтда иқтисодиёт тармоқларини роботлаштириш бўйича миллий лойиҳа тайёрланмоқда. ЕОИИ давлатларидаги мавжуд ютуқлар ва оралиқ натижалар жорий йилда Остонада ўтадиган Евроосиё иқтисодий форуми доирасида алоҳида тадбирда муҳокама қилиниши
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИда йил охиригача электрон савдонинг меъёрий ҳужжатлари қабул қилинади