Ҳиндистон АҚШ билан кенг кўламли савдо шартномаси имзолайди

Битимга кўра АҚШ Ҳиндистон товарларига божларни камайтиради, Ҳиндистон эса АҚШдан 500 млрд долларлик маҳсулот сотиб олади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Ҳиндистон ва АҚШ савдо шартномаси икки мамлакат орасида инвестиция ва технология ҳамкорлигини мустаҳкамлайди ва глобал иқтисодий ўсишга ҳисса қўшади, деди Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Х ижтимоий тармоғида.
"Ҳиндистон ва Қўшма Штатлар инновацияларни ривожлантиришга содиқдирлар ва ушбу шартнома бизнинг инвестиция ва технология ҳамкорлигимизни янада чуқурлаштиради", - деди Бош вазир.
Унинг қўшимча қилишича, келишув ""Ҳиндистонда ишлаб чиқаринг"" ташаббусини мустаҳкамлайди, меҳнаткаш ҳинд фермерлари, тадбиркорлари, кичик ва ўрта корхоналари, стартап инноваторлари, балиқчилари ва бошқалар учун янги имкониятлар очади".
"Ушбу шартнома таъминот занжирларининг барқарорлиги ва ишончлилигини мустаҳкамлайди ва глобал иқтисодий ўсишга ҳисса қўшади. Ҳиндистон ривожланган Ҳиндистонни қуриш сари интилар экан, биз келажакка йўналтирилган, халқимизга куч берадиган ва умумий фаровонликни тарғиб қилувчи глобал ҳамкорликни қуришга содиқ қоламиз", деди Моди.
Ҳиндистон АҚШ қимматли қоғозларини сотишни бошлади - "Бу огоҳлантириш"
Шунингдек, АҚШ ва Ҳиндистон орасидаги дастлабки келишувнинг асосий шартлари АҚШнинг барча ишлаб чиқарилган товарлари ва АҚШнинг кенг турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига, жумладан, қуруқ дистиллат қолдиқлари, ҳайвон озуқаси, ёнғоқлар, янги ва қайта ишланган мевалар, соя ёғи, шароб ва спиртли ичимликлар ҳамда бошқа маҳсулотларга тарифларни бекор қилиш ёки камайтиришни ўз ичига олади.
Қўшма Штатлар Ҳиндистондан келиб чиққан товарларга, жумладан, тўқимачилик ва кийим-кечак, чарм ва пойабзал, пластмасса ва каучук, органик кимёвий моддалар, уй декораси буюмлари, қўл санъатлари ва айрим турдаги машина ва ускуналар учун 18% миқдорида ўзаро тариф ставкасини қўллайди. Дастлабки келишув муваффақиятли якунланган тақдирда, бунга фармацевтика, қимматбаҳо тошлар ва олмослар, шунингдек, самолёт қисмлари ҳам киради.
Баёнотга кўра, Ҳиндистон кейинги беш йил ичида Қўшма Штатлардан 500 миллиард долларлик энергия маҳсулотлари, самолёт ва самолёт қисмлари, қимматбаҳо металлар, технология маҳсулотлари ва коксланадиган кўмир сотиб олишни режалаштирмоқда. Ҳиндистон ва Қўшма Штатлар шунингдек, график ишлов бериш қурилмалари ва маълумотлар марказларида ишлатиладиган бошқа товарларни ўз ичига олган технологик маҳсулотлар савдосини сезиларли даражада оширади ва қўшма технологик ҳамкорликни кенгайтиради.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ҳиндистон Европа Иттифоқи билан ҳам эркин савдо ҳудудини яратиш тўғрисида шартнома имзолаган эди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ ва Ҳиндистон эркин савдо ҳудудини яратиш тўғрисида музокараларни бошлади