Ёнғин хавфсизлиги: талабларни қўпол бузган тадбиркорлар фаолияти вақтинчалик тўхтатилмоқда

Текширувларда қўпол қоидабузарликлар аниқланиб, камчиликлар бартараф этилгунча бир нечта объект фаолияти вақтинча чекланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида ёнғин хавфсизлиги талабларини қўпол бузган бир қатор тадбиркорлик субъектлари фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, фаолият ФВВ томонидан аниқланган камчиликлар бартараф этилгунига қадар чекланади.
Айни пайтда ишчи гуруҳлар ҳудудларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши юзасидан текширувларни давом эттирмоқда.
Хусусан, Сурхондарё вилояти Денов тумани "Боғинав" МФЙдаги савдо-кўнгилочар марказида жойлашган болалар ўйингоҳида қўпол қоидабузарликлар аниқланиб, фаолият тўхтатилди.
Шунингдек, Тошкент вилояти Зангиота туманидаги "А.Яссавий" ва "Истиқлолнинг 5 йиллиги" МФЙларда жойлашган ишлаб чиқариш объектлари ва корхоналар фаолияти ҳам текширув натижаларига кўра вақтинча тўхтатилди.
Швейцарияда содир бўлган фожиа қурбонлари орасида ўзбекистонликлар йўқ