Эски уй-жой фонди ўрнига янгиларини қуриш жадаллашади — президент таклифларни маъқуллади

Янги уйларга талаб ортиб бораётган шароитда қурилиш суръатини кескин ошириш, реновацияни кенгайтириш ва рухсат жараёнларини қисқартириш таклиф этилди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни урбанизация ва уй-жой қурилишида янгича ёндашувлар бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, ҳар йили қарийб 200 минг янги оила тузилаётгани уй-жой ва инфратузилмага талабни оширмоқда. Аҳоли жон бошига турар жой майдони 18,9 кв.м.ни ташкил этади. Уни камида 23 кв.м.га етказиш учун 2040 йилгача қурилиш суръатини йилига 280 мингтагача ошириш зарур.
2026–2028 йилларда мос равишда 140 минг, 150 минг ва 160 минг хонадонли уйлар қуриш режалаштирилган. Эски уй-жой фондини янгилаш ва реновация улушини 15 фоиздан 2040 йилгача 60 фоизга етказиш, “Янги Ўзбекистон” массивларини 120 тагача кенгайтириш вазифаси қўйилди.
Президент ознакомился с презентацией по жилищному строительству
Қурилишга рухсат олиш 9 босқич ва 90–120 кун талаб қилаётгани қайд этилди. Халқаро амалиётдаги “қурилишга тайёр ер” механизмини жорий этиб, тайёргарлик ва рухсатномаларни аукциондан олдин расмийлаштириш таклиф қилинди. Тайёр бўлмаган ерларни савдога чиқариш тақиқланади.
Лойиҳа ҳужжатлари сифатини ошириш, профиль институтлар фаолиятини кучайтириш ва хорижий мутахассисларни жалб этиш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, бош ва мастер режалар базаси, “Ер банки”, кўп квартирали уйлар геобазаси, эскроу ва қурувчилар рейтинги каби модулларни ўз ичига олган “Уй-жой” ахборот тизимини ишлаб чиқиш таклиф этилди.
Президент таклифларни маъқуллаб, тегишли топшириқлар берди.
Ўзбекистон кўчмас мулк бозори салоҳияти - таҳлил