Қоидабузарлик ҳолатлари: 2025 йилда қарийб 1,7 трлн сўмлик газ қайта ҳисоб-китоб қилинган

Назорат тадбирларида минглаб қоидабузарликлар аниқланиб, газ ҳажмлари қайта ҳисобланди, суюлтирилган газ бўйича ноқонуний фаолиятлар бартараф этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. 2025 йилда табиий газ таъминотида 173 мингтадан ортиқ ноқонуний ва қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари ва хатловлар давомида жами 173 645 та ҳолат қайд этилиб, 774,6 миллион куб метр ёки 1 триллион 667 миллиард 511 миллион сўмлик табиий газ ҳажми қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Суюлтирилган газ таъминоти йўналишида 285 та ноқонуний “бункер” фаолияти тўхтатилди. 12 355 дона маиший газ баллони ва 137,7 тонна суюлтирилган газнинг ноқонуний сотилиши олди олинган.
Яна 95 тонна газ талон-тарож қилингани аниқланиб, зарарни ундириш учун материаллар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилган.
Газ, самарадорлик: Мирзиёев “Ўзбекнефтгаз”нинг устувор вазифаларини белгилаб берди