Ўзбекистон ва ЕОИИ

Ўзбекистон–ЕОИИ Ягона божхона транзити бўйича ҳамкорлик муҳокама қилинди

ЕИК ва Ўзбекистон Божхона қўмитаси вакиллари ЕОИИ божхона транзити бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Еврооосиё иқтисодий комиссия (ЕИК)нинг Божхона ҳамкорлиги бўйича ҳайъати аъзоси Руслан Давидов Ўзбекистон Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов билан учрашув ўтказди.
Учрашув БААда бўлиб ўтган Бутунжаҳон божхона ташкилотининг технологик конференцияси ва кўргазмаси доирасида ташкил этилди.

Музокараларда ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари, жумладан, учинчи давлатлар иштирокида ЕОИИ Ягона божхона транзит тизими тўғрисидаги битимни амалга ошириш доирасидаги бўлажак ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Шунингдек, анжуман доирасида Давидов божхона амалиётида сунъий интеллектдан фойдаланиш, давлатлар ўртасида ахборот алмашинуви, товарлар ҳаракатини соддалаштирувчи рақамли ечимлар ва юк оқимларини назорат қилишда ноинтрузив технологиялар қўлланилиши билан танишди.
Бундан ташқари ЕИК вакили бир қатор қўшимча учрашувлар ҳам ўтказди ҳамда Абу-Даби божхона офисига ташриф буюриб, товарлар импортини текширишда сунъий интеллект технологияларини қўллаш амалиёти билан танишди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси - инфографика