Матбуот маркази

"Sputnik"да Россотрудничествонинг маданий-гуманитар ташаббуслари муҳокама қилинади

Тошкентда ўтадиган матбуот анжуманида Россотрудничествонинг янги маданий-гуманитар ташаббуслари ва хотира лойиҳалари тақдим этилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. 5 февраль куни соат 13:00 да Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида "Буюк Ғалабанинг тарихий хотираси: Россотрудничествонинг Тошкентдаги янги ташаббуслари" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Иштирокчилар:
Россотрудничество Жамоатчилик кенгаши раиси Андрей Ципер;
Кенгаш аъзоси Арег Агасарян;
Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ирина Старосельская.
2025 йил охирида Россотрудничество Жамоатчилик кенгаши маблағлари ҳисобидан Тошкентдаги Ғалаба боғида Совет Иттифоқи Қаҳрамони, афсонавий танкчи, Қизил Армия капитани Грант Оганьянц хотирасига ёдгорлик тоши ўрнатилди. Шу пайтгача унинг номи бошқа Қаҳрамонлар ёдгорлик плиталари орасида мавжуд эмас эди.
Ўзбекистонлик Грант Оганьянц 1944 йилда Улуғ Ватан урушида танк бўлинмасига қўмондонлик қилиб, душман мудофаасини ёриб ўтган, кўплаб техника ва жонли кучларни йўқ қилган ҳамда ўз ҳаёти эвазига қўшинларнинг олдинга силжишини таъминлаган.
Шунингдек, Ғалаба боғидаги "Шон-шараф музейи"да "Россотрудничество" Жамоатчилик кенгаши экспозиция матнларини рус тилига таржима қилиш ишларини якунлади.
Тадбир доирасида "Россотрудничество"нинг Ўзбекистондаги маданий-гуманитар ташаббуслари ва Тошкентда ўтказиладиган "Хотира йўллари" адабий-мусиқий композициясининг хайрия намойиши ҳақида ҳам сўз юритилади.
Иштирок этиш учун журналистлар таклиф этилади. Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун:
Телефон: +998 97 190 71 78
Telegram: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери: Алишер Акимбаев
Россотрудничество Ўзбекистонга Ғалаба хотирасини асрашга ёрдам бермоқда