https://sputniknews.uz/20260131/rossotrudnichestvo-ozbekistonga-galaba-xotirasini-asrashga-yordam-bermoqda-55407566.html
Россотрудничество Ўзбекистонга Ғалаба хотирасини асрашга ёрдам бермоқда
Россотрудничество Ўзбекистонга Ғалаба хотирасини асрашга ёрдам бермоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ўтган йили Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Россия элчихонаси кўмагида Ғалаба кунининг 80 йиллигини нишонлаш учун кўплаб тадбирлар ўтказди. 31.01.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-01-31T22:46+0500
2026-01-31T22:46+0500
2026-01-31T23:10+0500
видео
ғалаба
9 май - ғалаба байрами, хотира ва қадрлаш куни
ғалабанинг 80 йиллиги
совет иттифоқи
қаҳрамон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/1f/55407692_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_4692e087365512814147c0b05444510a.jpg
Ўзбекистонда Улуғ Ватан урушининг даҳшатли йиллари ҳақидаги хотира авайлаб асраб келинмоқда. Фашист босқинчиларига қарши курашда Совет Иттифоқининг барча халқлари қаторида мардлик ва жасорат кўрсатган ўзбек халқининг ҳам Буюк Ғалабага қўшган ҳиссаси унутилмайди.Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳам бу борада ёрдам кўрсатмоқда. 2025 йил давомида ташкилот Россия элчихонаси кўмагида Ғалабанинг юбилейига бағишланган кўплаб тадбирлар ўтказди.Ўтган йилнинг декабрь ойида Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуасида янги ёдгорлик тоши очилди. У Совет Иттифоқи Қаҳрамони, афсонавий танкчи капитан Грант Аракелович Оганянц шарафига Россотрудничество Жамоатчилик Кенгаши томонидан молиялаштирилди.Капитан Оганянц Ўзбекистон ССР Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида туғилган. У Налчикдаги Кабардино-Балкар педагогика институтида таҳсил олган. 1940 йилда у Қизил Армия сафига чақирилган. 1942 йилда у Смоленск ҳарбий-сиёсий мактабини тугатган ва зирҳли техника қайта тайёрлаш курсларини тамомлаб 1942 йил декабрь ойида фронтга кетган.1944 йил август ойида танк бўлинмасига қўмондонлик қилган Оганянц, ҳаётини қурбон қилиб, Руминиядаги Сирет дарёсида мудофааси чизиғини ёриб ўтиб, душманнинг кўплаб техникаси ва шахсий таркибини йўқ қилди.СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1945 йил 24 мартдаги фармони билан Грант Аракелович Оганянцга жанговар топшириқларни намунали бажаргани, жасорати ва қаҳрамонлиги учун вафотидан кейин Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилди. 1943 йилда у Ватан уруши ордени билан тақдирланди.Россотрудничество Жамоатчилик Кенгаши шунингдек, Ғалаба боғидаги Шон-шараф музейи учун кўргазма матнларини рус тилига таржима қилишни якунлади ва Россия расмий делегацияларидан Ўзбекистон президентига давлат совғаларини сақлаш учун янги витрина тайёрлаб берди.Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/1f/55407692_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_097fadc9ebcd0c4c01ba5f75c4a5b56a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
видео, ғалаба, 9 май - ғалаба байрами, хотира ва қадрлаш куни, ғалабанинг 80 йиллиги, совет иттифоқи, қаҳрамон, видео
видео, ғалаба, 9 май - ғалаба байрами, хотира ва қадрлаш куни, ғалабанинг 80 йиллиги, совет иттифоқи, қаҳрамон, видео
Россотрудничество Ўзбекистонга Ғалаба хотирасини асрашга ёрдам бермоқда
22:46 31.01.2026 (янгиланди: 23:10 31.01.2026) Эксклюзив
Ўтган йили Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Россия элчихонаси кўмагида Ғалаба кунининг 80 йиллигини нишонлаш учун кўплаб тадбирлар ўтказди.
Ўзбекистонда Улуғ Ватан урушининг даҳшатли йиллари ҳақидаги хотира авайлаб асраб келинмоқда. Фашист босқинчиларига қарши курашда Совет Иттифоқининг барча халқлари қаторида мардлик ва жасорат кўрсатган ўзбек халқининг ҳам Буюк Ғалабага қўшган ҳиссаси унутилмайди.
Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳам бу борада ёрдам кўрсатмоқда. 2025 йил давомида ташкилот Россия элчихонаси кўмагида Ғалабанинг юбилейига бағишланган кўплаб тадбирлар ўтказди.
Ўтган йилнинг декабрь ойида Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуасида янги ёдгорлик тоши очилди. У Совет Иттифоқи Қаҳрамони, афсонавий танкчи капитан Грант Аракелович Оганянц шарафига Россотрудничество Жамоатчилик Кенгаши томонидан молиялаштирилди.
"Шон-шараф Давлат музейи ходимлари бедарак йўқолган ўзбек аскарларини қидириш пайтида кўплаб материаллар ва маълумотларни топдилар. 2025 йилнинг июлида Грант Аракелович Оганянцнинг Совет Иттифоқи Қаҳрамони мукофотига тақдимоти ҳам топилди", - деди Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуаси Экскурция бўлими катта инструктори Сабина Насирова.
Капитан Оганянц Ўзбекистон ССР Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида туғилган. У Налчикдаги Кабардино-Балкар педагогика институтида таҳсил олган. 1940 йилда у Қизил Армия сафига чақирилган. 1942 йилда у Смоленск ҳарбий-сиёсий мактабини тугатган ва зирҳли техника қайта тайёрлаш курсларини тамомлаб 1942 йил декабрь ойида фронтга кетган.
1944 йил август ойида танк бўлинмасига қўмондонлик қилган Оганянц, ҳаётини қурбон қилиб, Руминиядаги Сирет дарёсида мудофааси чизиғини ёриб ўтиб, душманнинг кўплаб техникаси ва шахсий таркибини йўқ қилди.
СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1945 йил 24 мартдаги фармони билан Грант Аракелович Оганянцга жанговар топшириқларни намунали бажаргани, жасорати ва қаҳрамонлиги учун вафотидан кейин Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилди. 1943 йилда у Ватан уруши ордени билан тақдирланди.
Россотрудничество Жамоатчилик Кенгаши шунингдек, Ғалаба боғидаги Шон-шараф музейи учун кўргазма матнларини рус тилига таржима қилишни якунлади ва Россия расмий делегацияларидан Ўзбекистон президентига давлат совғаларини сақлаш учун янги витрина тайёрлаб берди.
Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.