Қўқонда Қирғизистондан олиб кирилган кучли таъсир қилувчи дорилар ушланди

Тезкор тадбир давомида аниқланган ҳолат бўйича гумонланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Қўқон шаҳрида ҳаракатланаётган “Жентра” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, ундаги йўловчидан 2797 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолат Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбир доирасида фош этилган. Йўловчи Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1994 йилда туғилган шахс экани айтилмоқда. Дори воситалари Қирғизистондан контрабанда йўли билан олиб кирилгани маълум қилинган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 251¹-моддаси 5-қисми (кучли таъсир қилувчи моддаларни муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижонда 5 мингдан ортиқ “Регапен” дориси мусодара қилинди — икки киши қўлга олинди