ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Самарқандда Ўзбекистон ва Хитой цивилизацияларининг мулоқоти ва алмашувларига бағишланган симпозиум бўлиб ўтди. Бу ҳақда Зарафшон газетаси хабар қилмоқда.
Ўзбекистон маданий мерос агентлиги ва Хитой тарих академияси ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда икки мамлакат археолог олимлари томонидан амалга оширилаётган тадқиқотлар ва уларнинг натижалари муҳокама қилинди.
Симпозиумда сўзга чиққан вилоят ҳокими Адиз Бобоев Афросиёб тепалигини хитойлик олимлар билан ҳамкорликда ўрганишни таклиф қилди.
“Бу ердан илк ўрта асрларда ўша пайтда Хитойда ҳукмрон бўлган Тан сулоласи давридаги буюмлар ҳам топилган. Уларни олимларимиз биргаликда ўрганса, икки давлат тарихи учун муҳим янгиликлар аниқланиши мумкин”, - деди ҳоким.
Шунингдек Адиз Бобоев Ўзбекистон ва Хитойни бой тарихий-мадания алоқлар боғлаб турганини ва бугунги кунда ҳам муносабатлар илдам ривожланаётганини қайд этди.
В Самарканде прошел узбекско-китайский симпозиум археологов
© telegram sputnikuzbekistan
/ "Буюк Ипак йўли орқали Хитой билан савдо-иқтисодий, илм-фан, маданий ҳамкорлик ривожланганини яхши биламиз. Ҳозир бу муносабатлар “Бир макон – бир йўл” ташаббуси доирасида янги босқичга чиқди. Жумладан, бугун вилоятимизда 140 дан ортиқ Хитой компаниялари фаолият юритмоқда, Сиань ҳамда Урумчи шаҳарларига мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилган. Охирги 3 йилда Самарқанд ва Хитой ҳудудлари ўртасидаги товар айланмаси қарийб уч бараварга ошди", - деди вилоят ҳокими.
Анжуманда шунингдек, Самарқанд ва Хитойнинг Лоян шаҳарлари орасида музейлари ҳафталигини ташкил этиш, Самарқанд ва Хитой ОТМлари орасида амалиётлар алмашинувини ташкил қилиш ва бошқа ташаббуслар билдирилди.
В Самарканде прошел узбекско-китайский симпозиум археологов
© telegram sputnikuzbekistan
/ Хитой ижтимоий фанлар ва Хитой тарих академиялари президенти Гао Хианг ўз чиқишида 2012 йилдан бошлаб Ўзбекистон-Хитой қўшма археологик экспедициялари бошлангани ва Мингтепа ёдгорлигидаги илк экспедиция ҳозирда Баландтепа ҳамда Мунчоқтепа ёдгорликларида давом этаётганини таъкидлади.
Афросиёб тепаликларида биргаликда археологик изланишлар олиб бориш таклифини қўллаб-қувватлади.
Анжуман якунида Самарқанд археология институти ва Хитой ижтимоий фанлар академияси археология институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Симпозиумда икки мамлакат олимлари маърузалари билан иштирок этди. Ўзбекистон–Хитой ҳамкорлигида амалга оширилаётган археологик лойиҳалар кўргазмаси ўтказилди.