https://sputniknews.uz/20260131/samarqandda-ozbekiston-xitoy-arxeologik-simpoziumi-bolib-otdi-55396828.html
Самарқандда Ўзбекистон-Хитой археологик симпозиуми бўлиб ўтди
Самарқандда Ўзбекистон-Хитой археологик симпозиуми бўлиб ўтди
Sputnik Ўзбекистон
Афросиёб тепалиги Хитой археологлари билан ҳамкорликда ўрганилади. 31.01.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-01-31T11:55+0500
2026-01-31T11:55+0500
2026-01-31T12:02+0500
самарқанд
археологик топилма
хитой
ўзбекистон
олимлар
тарих
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/1f/55396605_0:42:800:492_1920x0_80_0_0_5c5e62aae76807411e47373480ce6d30.jpg
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Самарқандда Ўзбекистон ва Хитой цивилизацияларининг мулоқоти ва алмашувларига бағишланган симпозиум бўлиб ўтди. Бу ҳақда Зарафшон газетаси хабар қилмоқда.Ўзбекистон маданий мерос агентлиги ва Хитой тарих академияси ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда икки мамлакат археолог олимлари томонидан амалга оширилаётган тадқиқотлар ва уларнинг натижалари муҳокама қилинди.Симпозиумда сўзга чиққан вилоят ҳокими Адиз Бобоев Афросиёб тепалигини хитойлик олимлар билан ҳамкорликда ўрганишни таклиф қилди. Шунингдек Адиз Бобоев Ўзбекистон ва Хитойни бой тарихий-мадания алоқлар боғлаб турганини ва бугунги кунда ҳам муносабатлар илдам ривожланаётганини қайд этди."Буюк Ипак йўли орқали Хитой билан савдо-иқтисодий, илм-фан, маданий ҳамкорлик ривожланганини яхши биламиз. Ҳозир бу муносабатлар “Бир макон – бир йўл” ташаббуси доирасида янги босқичга чиқди. Жумладан, бугун вилоятимизда 140 дан ортиқ Хитой компаниялари фаолият юритмоқда, Сиань ҳамда Урумчи шаҳарларига мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилган. Охирги 3 йилда Самарқанд ва Хитой ҳудудлари ўртасидаги товар айланмаси қарийб уч бараварга ошди", - деди вилоят ҳокими.Анжуманда шунингдек, Самарқанд ва Хитойнинг Лоян шаҳарлари орасида музейлари ҳафталигини ташкил этиш, Самарқанд ва Хитой ОТМлари орасида амалиётлар алмашинувини ташкил қилиш ва бошқа ташаббуслар билдирилди.Хитой ижтимоий фанлар ва Хитой тарих академиялари президенти Гао Хианг ўз чиқишида 2012 йилдан бошлаб Ўзбекистон-Хитой қўшма археологик экспедициялари бошлангани ва Мингтепа ёдгорлигидаги илк экспедиция ҳозирда Баландтепа ҳамда Мунчоқтепа ёдгорликларида давом этаётганини таъкидлади. Афросиёб тепаликларида биргаликда археологик изланишлар олиб бориш таклифини қўллаб-қувватлади.Анжуман якунида Самарқанд археология институти ва Хитой ижтимоий фанлар академияси археология институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.Симпозиумда икки мамлакат олимлари маърузалари билан иштирок этди. Ўзбекистон–Хитой ҳамкорлигида амалга оширилаётган археологик лойиҳалар кўргазмаси ўтказилди.
хитой
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/1f/55396605_45:0:756:533_1920x0_80_0_0_fc008176b41459f6aba71e27399403f0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
самарқанд, археологик топилма, хитой, ўзбекистон, олимлар, тарих
самарқанд, археологик топилма, хитой, ўзбекистон, олимлар, тарих
Самарқандда Ўзбекистон-Хитой археологик симпозиуми бўлиб ўтди
11:55 31.01.2026 (янгиланди: 12:02 31.01.2026) Афросиёб тепалиги Хитой археологлари билан ҳамкорликда ўрганилади.
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Самарқандда Ўзбекистон ва Хитой цивилизацияларининг мулоқоти ва алмашувларига бағишланган симпозиум бўлиб ўтди. Бу ҳақда Зарафшон газетаси
хабар қилмоқда.
Ўзбекистон маданий мерос агентлиги ва Хитой тарих академияси ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда икки мамлакат археолог олимлари томонидан амалга оширилаётган тадқиқотлар ва уларнинг натижалари муҳокама қилинди.
Симпозиумда сўзга чиққан вилоят ҳокими Адиз Бобоев Афросиёб тепалигини хитойлик олимлар билан ҳамкорликда ўрганишни таклиф қилди.
“Бу ердан илк ўрта асрларда ўша пайтда Хитойда ҳукмрон бўлган Тан сулоласи давридаги буюмлар ҳам топилган. Уларни олимларимиз биргаликда ўрганса, икки давлат тарихи учун муҳим янгиликлар аниқланиши мумкин”, - деди ҳоким.
Шунингдек Адиз Бобоев Ўзбекистон ва Хитойни бой тарихий-мадания алоқлар боғлаб турганини ва бугунги кунда ҳам муносабатлар илдам ривожланаётганини қайд этди.
"Буюк Ипак йўли орқали Хитой билан савдо-иқтисодий, илм-фан, маданий ҳамкорлик ривожланганини яхши биламиз. Ҳозир бу муносабатлар “Бир макон – бир йўл” ташаббуси доирасида янги босқичга чиқди. Жумладан, бугун вилоятимизда 140 дан ортиқ Хитой компаниялари фаолият юритмоқда, Сиань ҳамда Урумчи шаҳарларига мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилган. Охирги 3 йилда Самарқанд ва Хитой ҳудудлари ўртасидаги товар айланмаси қарийб уч бараварга ошди", - деди вилоят ҳокими.
Анжуманда шунингдек, Самарқанд ва Хитойнинг Лоян шаҳарлари орасида музейлари ҳафталигини ташкил этиш, Самарқанд ва Хитой ОТМлари орасида амалиётлар алмашинувини ташкил қилиш ва бошқа ташаббуслар билдирилди.
Хитой ижтимоий фанлар ва Хитой тарих академиялари президенти Гао Хианг ўз чиқишида 2012 йилдан бошлаб Ўзбекистон-Хитой қўшма археологик экспедициялари бошлангани ва Мингтепа ёдгорлигидаги илк экспедиция ҳозирда Баландтепа ҳамда Мунчоқтепа ёдгорликларида давом этаётганини таъкидлади.
Афросиёб тепаликларида биргаликда археологик изланишлар олиб бориш таклифини қўллаб-қувватлади.
Анжуман якунида Самарқанд археология институти ва Хитой ижтимоий фанлар академияси археология институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Симпозиумда икки мамлакат олимлари маърузалари билан иштирок этди. Ўзбекистон–Хитой ҳамкорлигида амалга оширилаётган археологик лойиҳалар кўргазмаси ўтказилди.