Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Трамп Украина масаласида Путинга шахсан илтимос билан мурожаат қилганини маълум қилди

Совуқ об-ҳаво туфайли Трамп Путиндан бир ҳафта Украинага зарба бермасликни илтимос қилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 янв – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг россиялик ҳамкасби Владимир Путиндан рекорд даражадаги совуқ сабабли Россия армияси бир ҳафта Украинанинг Киев ва бошқа шаҳарларига зарба беришни тўхтатиб туришини шахсан илтимос қилганини маълум қилди.

“Ғайриоддий совуқ туфайли, уларда ҳам биздаги каби вазият, мен шахсан Путиндан бир ҳафта давомида Киев ва бошқа шаҳарлар ва аҳоли пунктларини ўққа тутмасликни илтимос қилдим... Бу шунчаки совуқ об-ҳаво эмас. Бу ноодатий совуқ. У ерда ҳам рекорд даражада аёз”, - деди Трамп Оқ уйдаги ҳукумат йиғилишида.

АҚШ раҳбарининг таъкидлашича, Путин бунга рози бўлган.
“Айтишим керакки, бу жуда ёқимли эди. Кўпчилик менга айтганди: қўнғироққа вақтинингни беҳуда сарфлама, ҳеч нарсага эришмайсан. Бироқ у буни бажарди. Улар буни бажарганидан биз жуда хурсандмиз”, - деди Трамп.
Оқ уй раҳбарининг сўзларига кўра, Украина бунга деярли ишонмаган.
Украина ҳарбийлари ҳар куни Россия ҳудудидаги фуқаролик биноларига дронлар билан ҳужум қилади. Россия армияси бунга жавобан юқори аниқликдаги қуроллар билан Украина ҳарбий саноат мажмуаси ва ҳарбий объектларини нишонга олади.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия қўшинлари 2 та аҳоли пунктини озод қилди, яна учтаси озод қилиниш арафасида