Ўзбекистон ва Туркия меҳнат миграцияси бўйича битим имзолайди

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида қонуний ва ҳимояланган меҳнат миграцияси бўйича келишувга эришилди. Унга кўра, Туркияда легаллаштириш ва ишлаш рухсатномаси масалалари енгиллаштирилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Ўзбекистон Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ва Туркиянинг Меҳнат ва ижтимоий таъминот вазири Ведат Ишикхан ўртасида қонуний ва ҳимояланган меҳнат миграцияси масалалари бўйича учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Миграция агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Узбекистан и Турция подпишут соглашение о трудовой миграции
Учрашув доирасида қуйидаги масалалар бўйича битим имзолашга келишиб олинди:
Туркияда ноқонуний мақомда бўлган ўзбекистонликларни депортациясиз легаллаштириш амалиётини давом эттириш;
Туркияда камида 3 йил доимий яшаб келган ўзбекистонликларга шу йил 1 мартдан бошлаб илк бор ишлаш ҳуқуқини берувчи рухсатнома бериш;
Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги İŞKUR ташкилоти томонидан талаб юқори бўлган касблар бўйича талабни марказлаштириб, Миграция агентлигига тақдим этиш.
Туркия туркий давлатлар фуқаролари учун ишлаш тартибини енгиллаштирди