Туркия туркий давлатлар фуқаролари учун ишлаш тартибини енгиллаштирди

© Sputnik / Алексей КуденкоСтамбул
Стамбул - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2025
Oбуна бўлиш
Туркия туркий давлатлар фуқаролари учун меҳнат фаолиятини соддалаштирувчи қарор қабул қилди. Эндиликда уларга касбий фаолият билан шуғулланиш осонлашади
ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Туркия президенти Режеп Таййир Эрдоған туркий давлатлар фуқароларини ишга жойлаштириш тартибини соддалаштирувчи фармонни имзолади. Ҳужжат 10 октябрь куни "Resmî Gazete" расмий ахборотномасида эълон қилинди.
Қарорга кўра, туркий миллатга мансуб хорижликлар Туркияда мураккаб рухсатнома олиш жараёнларидан ўтмасдан ишлашлари мумкин бўлади.
Уларга давлат ва хусусий тузилмаларда тадбиркорлик ва касбий фаолият билан шуғулланишга рухсат берилди, армия ва хавфсизлик идораларида хизмат қилиш бундан мустасно.
Чет элликлар Туркия фуқаролари билан бир қаторда профессионал уюшмаларда рўйхатдан ўтишлари керак бўлади. Бунда яшаш ва ишга жойлашиш учун Туркия фуқаролигига эга бўлиш талаби бекор қилинади.
Бундай қарор 2025 йил 7 октябрда Озарбайжоннинг Габала шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) 12-саммитидан кўп ўтмай қабул қилинди. ТДТ таркибига Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон киради. Кузатувчи давлатлар - Венгрия, Туркманистон ва қисман тан олинган Шимолий Кипр Турк Республикаси.
Президент Шавкат Мирзиёев на саммите Организации тюркских государств в Габале - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2025
ТДТ саммити: Ўзбекистон президенти қандай ташаббусларни илгари сурди
Янгиликлар лентаси
0