Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

АҚШ музокаралар бўйича 15 майгача муддат қўйди - украиналик депутат

АҚШ Украина музокаралари учун 15 майгача сўнгги муддат белгилади. Келишув бўлмаса, Вашингтон жараёндан чиқиб кетиши мумкин
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. АҚШ Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича музокаралар учун 15 майгача сўнгги муддат белгилаган. Акс ҳолда Вашингтон жараёндан чиқиб кетиши мумкин. Бу ҳақда Украина Олий Рада депутати Алексей Гончаренкога* таянган ҳолда РИА Новости хабар берди.

"АҚШ музокаралар учун дедлайнни белгилади - 15 май... Агар келиша олмасак, улар музокара жараёнидан чиқиб кетишади ва мавзудан бутунлай узоқлашишади. Сабаби: ноябрдаги сайловлар. Агар бу сайловларга ҳал қилинмаган можаро билан ёндашилса, республикачилар демократлар учун нишон бўлади", - деб ёзди украиналик депутат ўз Telegram-каналида.

Аввалроқ АҚШ маъмурияти Украина бўйича режа ишлаб чиқаётганини маълум қилган эди. Кремль эса Россия музокараларга очиқлигини сақлаб қолишини билдирган.
Шунингдек, Россия президентнинг махсус вакили Кирилл Дмитриев декабрь ойида АҚШ вакиллари билан учрашув ўтказгани хабар қилинган.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам Киев режими қарор қабул қилиши ва музокараларни бошлаши кераклигини, Киевнинг қарор қабул қилиш эркинлиги учун майдон РФ Қуролли кучларининг ҳужум ҳаракатлари давомида қисқараётганини ва бу Киевдаги режимни масалани тинч йўл билан ҳал қилишга мажбурлаш эканлигини, давом эттириш эса Киев учун маъносиз ва хавфли эканлигини айтди.
* Алексей Гончаренко Россияда террорчи ва экстремистлар рўйхатига киритилган
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украина ТИВ раҳбари: Украина можарони тугатиш бўйича АҚШ билан шартнома имзоламоқчи