Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина ТИВ раҳбари: Украина можарони тугатиш бўйича АҚШ билан шартнома имзоламоқчи

Андрей Сибиганинг айтишича, можарони тугатиш бўйича ҳужжат Украина ва АҚШ ҳамда АҚШ ва Россия ўртасида имзоланиши мумкин. ЕИ иштироки кўзда тутилмаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Украина можарони тугатиш бўйича АҚШ билан алоҳида шартнома имзоламоқчи, АҚШ эса Россия билан шундай ҳужжатни имзолаши мумкин. Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига “Европейская правда”га берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бунда ЕИ иштироки кўзда тутилмаган. Музокаралар ҳали давом этмоқда ва шартнома формати ҳали якуний эмас. ЕИ эса жараён ва хавфсизлик кафолатлари масаласида иштирок этиши мумкин.

23 ноябрь куни Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ЕИ Украина чегараларининг ўзгаришига қарши эканини ва армияни заифлаштирувчи чекловларни қўллаб-қувватламаслигини билдирди.
27 ноябрда Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Александр Грушко ЕИ позицияси тинчликка эришишни қийинлаштираётганини айтди.
"Politico" нашри 25 ноябрда АҚШ давлат котиби Марко Рубио ЕИ дипломатияси раҳбари Кайя Каллас билан икки томонлама учрашувлардан воз кечаётгани ҳақида хабар қилди.
Аввалроқ ABC телеканали, Киевнинг музокаралар гуруҳи АҚШга 20 та банддан иборат келишув бўйича Америка таклифига фақат баъзиларини қайта ишлаб, ҳудудлар ва Запорожье АЭС масалаларини кўриб чиққан ҳолда топширгани ҳақида хабар берган эди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия, Украина, АҚШ музокараларнинг биринчи куни якунланди