ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. 1 февралдан “Ташаббускор халқ учун — янги имкониятлар мавсуми” шиори остида “Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йилги илк мавсуми бошланади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар қилди.
Бу мавсум жараён жорий этилганидан бери ўтказилаётган ўнинчи — юбилей мавсум ҳисобланади.
Жараён қуйидаги босқичларда ўтади:
1-20 февраль — лойиҳаларни киритиш;
21 февраль-7 март — саралаш босқичи;
8-10 март — тарғибот босқичи;
11-20 март — овоз бериш босқичи;
21-31 март — қўшимча ғолибларни эълон қилиш босқичи.
Анъанавий овоз бериш якунларига кўра ғолиб лойиҳалар 21 март — Наврўз куни эълон қилинади.