Россиялик олим 190 йилдан буён “ечими йўқ” деб келинган тенгламага ечим топди

Россиялик математик XIX асрдан бери ечиб бўлмайди деб ҳисобланган дифференциал тенгламаларни ечиш усулини таклиф қилди. Олимлар бу ёндашувни муҳим натижа деб баҳоламоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Россиялик математик Иван Ремизов XIX асрдан бери ечиб бўлмайди деб ҳисобланган муаммога ечим таклиф қилди.
У табиатдаги кўплаб жараёнларни тасвирлашда ишлатиладиган мураккаб тенгламаларни ечиш усулини топган.
Бундай тенгламалар маятник тебранишидан тортиб электр тармоқларидаги сигналлар ва сайёралар ҳаракатигача бўлган жараёнларни тушунтиришда қўлланади. Олимлар узоқ йиллар давомида улар учун умумий формула йўқ, деган фикрда бўлиб келган.
Ремизов эса муаммога бошқача ёндашди. У мураккаб жараённи кўплаб майда ва содда қисмларга ажратиб, уларни босқичма-босқич ҳисоблаш орқали аниқ натижага эришиш мумкинлигини кўрсатди.
Яъни илгари ечими йўқдек туюлган тенгламаларни энди маълум усул орқали ҳисоблаб чиқиш мумкин.
Бу усул мураккаб табиий ва техник жараёнларни тасвирлайдиган тенгламаларни аввалгидан анча осон ва аниқ ҳисоблаш имконини беради. Олимлар фикрича, у физика, муҳандислик ва иқтисодий моделлаштиришда янги ҳисоблаш ёндашувларига йўл очиши мумкин.
Нуфузли фан олимпиадалари ғолиблари тақдирланди: бу мақсадга 12,4 млрд сўм ажратилган