Ўзбекистонда Ленинград қамали қурбонлари хотираси ёд этилди - видео

Гул қўйиш маросими “Биродарлик қабристони" мемориал мажмуаси ҳудудида ҳамда Ғалаба боғидаги “Ленинград монументи” ёдгорлиги олдида бўлиб ўтди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. 82 йил олдин, 1944 йил 27 январда Ленинград немис-фашистлар қамалидан бутунлай озод қилинган. Ҳалок бўлган шаҳар аҳолиси ва ҳимоячиларининг хотирасига Тошкентда эҳтиром кўрсатилди.
Хотира тадбирлари “Биродарлик қабристони” мемориал мажмуаси ҳудудида ҳамда 2025 йилда “Ленинград монументи”ёдгорлиги очилган Ғалаба боғида ўтказилди.
Унда Россия элчихонаси дипломатлари, Россотрудничество, Рус маданият маркази вакиллари, фахрийлар ва ёшлар ташкилотлари аъзолари, жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этганини SputnikЎзбекистон мухбири хабар қилмоқда.

“Бугун Тошкентда ана шу инсонлар хотирасини ёд этиш имкониятига эга бўлганимиздан ниҳоятда мамнунмиз ва қамал қурбонларини ўз яқинларидек қабул қилгани, уларни мушкул вазиятда ташлаб қўймагани учун Ўзбекистонга яна бир бор миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бу сана Ўзбекистон учун ҳам, Россия учун ҳам хотира куни бўлиб, у умумий ўтмишимизни яна бир бор кўрсатади деб ҳисоблайман”, - деди Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ирина Старосельская.

Ленинград 1941 йил 8 сентябрдан бошлаб 872 кун давомида қамалда бўлиб, инсониятга зид шароитларда яшашга мажбур бўлди. Минглаб одамлар очликдан вафот этди. Ўзбекистон қамал қилинган шаҳар аҳолисининг кўпчилиги учун иккинчи ватанга айланди. Иккинчи жаҳон уруши даврида бу ерга 1,5 миллион нафардан ортиқ киши эвакуация қилинган, улар орасида қамал қилинган Ленинград, Беларусь ва Украинадан олиб келинган 250 мингдан зиёд етим болалар ҳам бор эди.
Ўзбекистонда бу даҳшатли йилларда ҳалок бўлганларнинг хотираси эъзозланади. Ҳар йили фашистлар қамалининг тўлиқ бартараф этилишига бағишланган тантанали тадбирлар ўтказилади.
2025 йил сентябрь ойида Тошкентдаги “Ғалаба боғи” мемориал мажмуасида “Ленинград монументи” ёдгорлиги очилди. Маросимда Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов иштирок этди.
“Биродарлик қабристони” мемориал мажмуаси ҳудудида Санкт-Петербургдаги Пискарёв мемориал қабристонидан келтирилган, Ленинград яқинидаги жангларда қатнашган Ўзбекистоннинг 7 минг аскари дафн этилган жойдан олинган тупроқ ва хоклар солинган капсула жойлаштирилган.
"Ғалаба чеҳралари" лойиҳаси
Омон қолган болалар: Қандай қилиб Ўзбекистон қамалда бўлганлар учун иккинчи уйга айланди?