Миграция агентлиги ўзбекистонликлар фойдасига 1,9 млн доллар ундириб берди

2025 йилда ойлик иш ҳақи ва компенсациялар бўйича хориждаги 3 089 нафар фуқаронинг мурожаати кўриб чиқилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. 2025 йил давомида Миграция агентлиги хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар фойдасига чет эллик иш берувчилардан жами 1,9 млн доллар ундириб берди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарда айтилишича, ойлик иш ҳақи ва компенсациялар бўйича 3 089 нафар фуқаронинг мурожаати кўриб чиқилган.
Шунингдек, ҳужжатлар ва иш масалалари бўйича минглаб муаммоларга амалий ечим топилди. Жумладан:
406 нафар фуқаронинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари иш берувчилар ва воситачилардан қайтариб олинди;
8 743 нафар мурожаатчига ҳуқуқий ва маслаҳат хизматлари кўрсатилди;
хорижда ишсиз қолган 9 249 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.
Ўзбекистонда "Ақлли" миграция шохобчалари жорий этилади